Безгакка қарши янги вакцина 77 фоиз самара беради
Бу ҳақда ССВ маълум қилди.

Оксфорд университети олимлари безгакка қарши янги вакцина яратишди. Янги препаратга “Oxford R21/Matrix-M” деб ном берилди.
Қайд этилишича, у безгакнинг олдини олишда 77 фоиз самара беради ва бустер дозаси касаллик юқишидан икки йил давомида ҳимоялайди.
Мутахассислар янги вакцина мазкур хавфли касалликка қарши курашда жуда катта натижа беришига умид қилишмоқда.
Маълумот ўрнида, ўтган йили Буюк Британиянинг дунёга машҳур “GSK” фармацевтика компаниясида безгакка қарши илк вакцина яратилиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан кенг қўллаш учун тавсия этилган эди. Бироқ тадқиқотлар мазкур эмлаш воситасининг самарадорлиги тахминан 60 фоизга тенг экани ва вақт ўтиши билан унинг таъсир кучи сезиларли даражада камайишини кўрсатгач, олимлар янги вакцина яратишга киришишди.







