Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Бош вазири билан учрашди

Нарендра Моди Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Бош вазири билан учрашди

 

 

Бугун, 16 сентябрь куни Самарқандда Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Ўзбекистонда бўлиб турган Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Суҳбат аввалида давлат раҳбари олий мартабали меҳмонни Ҳиндистон мустақиллигининг 75 йиллиги билан самимий табриклади.

 

Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва стратегик шериклик муносабатларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

 

Икки томонлама муносабатларнинг ривожланиш суръатлари мамнуният билан қайд этилди. Томонлар ҳамкорликни ўзаро манфаатли барча йўналишларда янада кенгайтириш борасида биргаликда ишлашга тайёр эканликларини таъкидлади.

 

Етакчилар ўзаро савдо ҳажми ошиб бораётганини кўрсатиб ўтди. Жорий йил бошидан буён товар айирбошлаш 30 фоизга ўсди. Кейинги олти йилда қўшма корхоналар сони 5 баробар кўпайди.

 

IT, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида инвестиция лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Яқин йилларда ўзаро савдони 1 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.

 

Савдо-иқтисодий, инвестициявий, фан ва таълим соҳаларида ҳамкорлик қилиш дастурларини, шунингдек, инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш битимини тез фурсатда қабул қилиш ва амалга ошириш зарурлиги айтилди.

 

Икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Ўзбекистон Ҳиндистон билан транспорт алоқаларини, шу жумладан “Чобаҳор” портидан фойдаланган ҳолда мустаҳкамлашдан манфаатдор экани таъкидланди.

 

Маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари музокараларнинг алоҳида мавзуси бўлди. Кейинги йилларда Ўзбекистонда Ҳиндистоннинг учта университети очилди.

 

Биринчи “Ҳиндистон – Марказий Осиё” онлайн саммитининг якунлари юксак баҳоланди, ушбу платформа доирасида қабул қилинган келишувларни рўёбга чиқариш муҳимлиги қайд этилди. Ҳиндистон томонига БМТ Бош Ассамблеясининг Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги резолюциясини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирилди.

 

Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ва унинг иқтисодий тикланишига кўмаклашиш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Нарендра Моди Ўзбекистоннинг бу борадаги саъй-ҳаракатларини олқишлади.

 

Ҳамкорликнинг устувор йўналишларида қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш бўйича қўшимча чоралар кўришга келишиб олинди.

 

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Бош вазири билан учрашди | Zamon.uz