Таълим

Пойтахт талабаларни "бошини силай" бошлади

Тошкентда талабаларни ётоқхоналарга жойлаштириш бошланди

Пойтахт талабаларни "бошини силай" бошлади

 

Пойтахтдаги “Ташкент индекс” савдо мажмуасига 600 дан ортиқ талаба-қиз жойлаштирилди. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

 

Айтилишига, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан “Ташкент индекс” савдо мажмуасида талабалар учун ётоқ жойлар тайёрланди.

 

Айни пайтда мавжуд эҳтиёж учун қарийб 3 минг ўринли жой ҳозирланган.

 

“Талаба-қизлар ва уларнинг яқинлари дастлаб мажмуадаги шарт-шароитни кўздан кечириб, яратилган имкониятдан мамнун эканликларини яширишмади”, — дейилади хабарда.

 

Қайд этилишича, эҳтиёждан келиб чиқиб, ётоқ ўринларни ошириш ва уларга талабаларни жойлаштириш ишлари давом эттирилади.

 

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда мавжуд 172 та ОТМда 800 минг нафар талаба таҳсил олмоқда. Ҳозирги кунда битта талаба учун турар-жой қиймати 40-50 миллион сўм атрофида, яъни, масалан, 400 ўринли талабалар турар-жойи тахминан 20 млрд сўм атрофида бўлади. Президент топшириғи билан ижара учун 120 миллиард пул ажратилган бўлса,бундан 15 миллиард сўм ўзлаштирилган.

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага асосланмоқда.

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди.

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Ушбу ислоҳот орқали таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш кўзда тутилган.

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.