энг долзарб

Мирзиёев ва Раҳмон чегарадаги вазиятни муҳокама қилди

Мулоқот, асосан, тожик-қирғиз чегарасидаги вазиятнинг сўнгги ўзгаришлари ҳақида бўлди.

Мирзиёев ва Раҳмон чегарадаги вазиятни муҳокама қилди

 

Бугун, 20 сентябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тожикистон президенти матбуот хизмати маълум қилди.



Маълум бўлишича, суҳбат чоғида давлат раҳбарлари Самарқандда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Саммити якунларини муҳокама қилдилар. 

 

Тожикистон Президенти Ўзбекистон Республикаси Президентига самимий қабул ва анъанавий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди ҳамда давлат раҳбарларининг учрашуви якунлари бўйича қарор ва ҳужжатларнинг мустаҳкам пакети қабул қилинганини юқори баҳолади.

 

Шу билан бирга, Тожикистон президенти Ўзбекистон президентига тожик-қирғиз чегарасидаги вазиятнинг сўнгги ўзгаришлари ҳақида ҳам маълумот берди.



Томонлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик доирасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка оид айрим долзарб масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.