Cаломатлик

Инсулинни организмга уколсиз етказиб берувчи робот яратилди

Қурилманинг кўриниши дори воситаларига ўхшаш.

Инсулинни организмга уколсиз етказиб берувчи робот яратилди


АҚШнинг Массачусетс технология институти олимлари организмга инсулин ва бошқа дори воситаларини “укол”сиз етказиб берувчи махсус робот яратди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

 

Янги “RoboCap” қурилмасининг кўриниши худди дори капсуласига ўхшаш. Унинг бир учига зарур препарат резервуари ўрнатилган. Иккинчи томонидан эса мосламани ҳаракатлантирувчи, уни ошқозон кислотасидан ҳимоя қиладиган ва ичак шиллиқ қаватларидан ўтишига имкон берувчи митти механизм жой олган. Қурилма юзаси желатин моддаси билан қопланган.

 

Олимлар “RoboCap”ни жониворларда синаб кўрди. Мослама ҳайвонлар организмига инсулин ва бошқа зарур препаратларни безиён ва самарали етказиб бериш вазифасини тўлақонли уддалади. 


Энди инновацион ишланма инсонларда клиник синовдан ўтказилади.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Инсулинни организмга уколсиз етказиб берувчи робот яратилди | Zamon.uz