Таълим

ОТМларда масофавий таълимни жорий этиш тартиби белгиланди

Онлайн ўқиш мумкин бўлмаган бакалавриат таълим йўналишлари ҳар йили 1 апрелгача эълон қилинади.

ОТМларда масофавий таълимни жорий этиш тартиби белгиланди

 

Бунинг учун таълим ташкилотида қуйидагилар бўлиши талаб этилади:

 

  • масофавий таълимни бошқариш учун “Learning Management System” платформаси;
     
  • интернетга уланиш ва фойдаланиш учун ахборот-коммуникация инфратузилмаси;
     
  • ўқув йили учун мўлжалланган ўқув контенти;
     
  • фанларнинг электрон ўқув-методик мажмуалари ҳамда илмий ва ўқув адабиётларининг электрон базаси;
     
  • компьютер техникаси билан жиҳозланган алоҳида бино ёки аудиториялар;
     
  • техник ва дастурий компонентлар ишлашини таъминлайдиган муҳандис-техник ходимлар;
     
  • таълим ташкилотига тегишли бўлган, мамлакат ҳудудида жойлашган сервер қурилмаси;
     
  • таълим ташкилоти тўғрисидаги барча ахборотлар жойлаштирилган расмий веб-саҳифа.

 

Масофавий таълим жорий этиш мумкин бўлмаган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ҳар йили 1 апрелгача эълон қилинади.

 

Масофавий таълим асосида кадрлар тайёрлашда бир бакалавриат таълим йўналиши 300 нафар, бир магистратура мутахассислиги 30 нафар талабадан ортиқ бўлмаслиги лозим.

 

Бунда:

  • мазкур талаб ахборот-коммуникация технологиялари йўналишларига татбиқ этилмайди;
     
  • талабалар сонини аниқлашда хорижий давлат фуқароси бўлган талабалар ҳисобга олинмайди;
     
  • Масофавий таълимда ўқишга қабул қилинган талаба қуйидаги ҳолларда олий таълим ташкилотига келиши шарт:
     
  • ўқув жараёни бошланишидан аввал – LMS платформасида рўйхатдан ўтиш учун;
     
  • ҳар семестр якунида – якуний назорат топшириш ўтиш учун.

 

Шунингдек, якуний давлат аттестацияси, битирув малакавий ва магистрлик иши ҳимояси бевосита олий таълим ташкилотида анъанавий тарзда амалга оширилади, уларни синхрон ёки асинхрон режимида қабул қилишга йўл қўйилмайди.

 

Масофавий таълим шакли тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

custom img

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

custom img

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

custom img

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.

custom img

Ўзбекистонда айрим талабалар университет дипломини 3 йилда олиши мумкин

9-синф битирувчилари мактаб, академик лицей ёки техникумда икки йил таҳсил олиб, кейинги уч йилни маҳаллий ёки хорижий ҳамкор олийгоҳда давом эттириши мумкин бўлади.

custom img

B1 сертификатига эга абитуриентларга чет тили фанидан максимал баллнинг 75 фоизи берилади

Янги тартибга кўра, бир қатор сертификатларга эга педагоглар учун устамалар белгиланди.

custom img

Тошкентдаги айрим мактабларда давомат “ақлли” камералар орқали назорат қилинaди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирилди.

custom img

Марказий Осиё ягона билим ва инновациялар маконига айлантирилади

Самарқандда Марказий Осиё — Европа Иттифоқи университетлари конгресси бўлиб ўтмоқда

custom img

Римда Ўзбекистон–Италия олийгоҳлари ректорлари Иккинчи форуми бўлиб ўтди

Олий таълим тизимидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 20 дан ортиқ шартномалар имзоланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"