0

Ўзбекистон ОТМлари Ядровий тадқиқотлар Бирлашган институти билан ҳамкорлик қилади

Европа, Осиё, Африка ва Лотин Америкасининг 19 та давлати БМТ Котибиятида рўйхатдан ўтган ЯТБИнинг доимий аъзолари саналади.

Ўзбекистон ОТМлари Ядровий тадқиқотлар Бирлашган институти билан ҳамкорлик қилади

 

Икки томонлама ҳамкорлик доирасида юқори малакали илмий, муҳандис кадрлар тайёрлашга қаратилган қўшма лойиҳалар, халқаро илмий форумлар ва таълим дастурларини амалга ошириш бўйича ишлар йўлга қўйилади.

 

Республиканинг илмий ва таълим ташкилотлари ҳамда Ядровий тадқиқотлар Бирлашган институти ўртасида ҳамкорлик шартномалари имзоланди

 

Фанлар академиясида ЯТБИ ва Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат техника университети, Наманган муҳандислик-технологиялари институтлари ўртасида ҳамкорлик шартномаларига имзо чекилди.

 

Бундан кўзланган мақсад, юқори малакали илмий, муҳандис кадрлар тайёрлашга қаратилган қўшма лойиҳалар, халқаро илмий форумлар ва таълим дастурларини амалга ошириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.

 

Шунингдек, ЯТБИ делегацияси ташрифи доирасида Ядро физикаси институтида “Булутли ҳисоблашлар кластери”ни очиш ва ишга тушириш маросими ўтказилиши режалаштирилган.

 

Маълумот ўрнида, Ядровий тадқиқотлар Бирлашган институти (ЯТБИ) Дубна шаҳрида жойлашган халқаро тадқиқот марказидир. Институт 1956 йил 26 мартдан давлатлараро “ЯТБИни ташкил этиш тўғрисидаги шартнома” асосида ташкил этилган. ЯТБИ халқаро стандартларига мувофиқ, БМТ Котибиятида рўйхатдан ўтган. Ҳозирги вақтда Европа, Осиё, Африка ва Лотин Америкасининг 19 та давлати ЯТБИ доимий аъзолари ҳисобланади. Ўзбекистон 1993 йилдан бери ЯТБИнинг тўлақонли аъзосига айланган.

custom img

Энди ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қиммати қонун билан ҳимояланади

Сенатда “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

custom img

Тест синовлари учун ажратилган бинолар сони маълум қилинди

2023-2024 ўқув йили учун ОТМларга кириш тест синовлари республика бўйича 72 та бинода бўлиб ўтади.

custom img

Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари қисқартирилади

Бу бўйича мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи имзоланган.

custom img

Таянч ихтисослаштирилган мактабларда имтиҳон қачон ўтказилади?

Рухсатномани юклаб олиш учун талабгор ariza.piima.uz сайтига кириб, “Шахсий кабинет” ига ўз ID рақамини киритиши керак.

custom img

Бугундан ўқишни кўчириш учун ариза олиш бошланди

Аризалар 5 августга қадар давом этади.

custom img

Иккинчи мутахассислик учун квоталар тасдиқланди

Ҳужжатлар my.edu.uz орқали қабул қилинади.

custom img

Халқаро биология олимпиадаси ғолиблари қанчадан пул мукофоти билан тақдирланади?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотларни очиқлади.

custom img

Бюджетда ўқиш учун ажратиладиган ўринлар сони кўпайди

Президент фармони билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"