Cаломатлик

Миядан максимум фойдаланишнинг сирлари

Муваффақият мияда бошланади. Агар сиз омадли бўлишни хоҳласангиз, ўзингизни худди шундай тасаввур қилинг.

Миядан максимум фойдаланишнинг сирлари

 

Инсоният ҳалигача тушуниб ета олмаган катта бир сир мавжуд. Биласизми, у нима? Бу миямизнинг қай тарзда ишлаши ҳақида. Худо инсонни шу даражада мукаммал қилиб яратдики, у ҳар бир ишга қодир. Фақат хоҳиш бўлса етарли. Аммо одамзод буни ҳалигача билмайди, тушунмайди. Атрофимизда жуда кўп ўз хотирасидан нолийдиган инсонларни учратамиз. Бу каби инсонлар айнан шу сирни, бутун дунё олимларини ҳайратда қолдирган сирни билишмайди, афсус. Хўш, у қанақа сир экан дейсизми? Бу - оддий. Мия бизни эмас, биз мийяни бошқаришимиз кераклигини англаб етишимиздир. Хотира сустлигидан нолиб ўттиришдан кўра, мийяга буйруқ беришни, ундан талаб қилишни, уни алдашни ҳаттоки илтимос қилишни билишимиз керак. Бўлмаган гап дейсизми...? Келинг, бир ҳаётий мисол келтираман. Кўп ҳолларда соат 2:00гача дарс қилиб, эрталаб 6:00да туришга мажбур бўламан. Мийя 4 соатлик уйқуга тўймаслиги табиий ҳолат. Лекин мен буни бемалол уддалайман. Қандай қилиб дейсизми? Мен ухлашдан олдин мийямни алдайман. 4 соатлик уйқу менга бемалол етади, аслида кўп ухлаш катта зарар дейман унга. Яна якшанба кунлари уни рағбатлантиришимни ҳам айтаман. Қарабсизки, эрталаб буделник жиринглаши билан уйғонаман ва қувноқ кайфиятда кунимни давом эттираман. Ишонинг, ҳаттоки кун бўйи уйқум ҳам келмайди. Миям гапларимга ишонади. Касалман деманг, соғломман денг. Билимсизман деманг, зўрман денг. Миямиз барчасини эшитиб туради ва ишларингиз ҳам шунга қараб амалга ошаверади.  Сиқилсангиз сиқилади, кулсангиз кулади. Барчаси ўз қўлингизда. Дунёдаги энг катта кашфиётлардан бири шуки, инсон зоти ўз ҳаётини ўзига бўлган муносабатлари орқали ўзгартира олади. Агар муваффақиятга эришмиқчи бўлсангиз, ўзингизни муваффақиятли деб ҳисобланг. Мия буни билиши керак. Ахир унга олдин омадсизлигингизни уқтиргансиз. Бир нарсани унутманг,  агар сиз қила оламан ёки қила олмайман деб ўйласангиз ҳар иккисида ҳам ҳақсиз.

 

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Миядан максимум фойдаланишнинг сирлари | Zamon.uz