Ўзбекистон

Талабаларимизни хафа қилдирмаймиз—Шерзодхон Қудратхўжа

ЎзЖОКУ ректори 1-босқич талабасининг ИИБга чақирилгани бўйича муносабат билдирди.

Талабаларимизни хафа қилдирмаймиз—Шерзодхон Қудратхўжа

 

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда аёл киши талаба-қизларни ижара уйидан ҳайдаб чиқараётгани ва ижарага кўпроқ пул тўлайдиган бошқа мижозларни жойлаштирмоқчи экани акс этган видео тарқалганди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети расмий муносабат билдириб, мазкур видео университетнинг 1-босқич талабаси томонидан ижара уйларнинг нархи кўтарилиши юзасидан саҳналаштирилган видеоси эканини маълум қилганди.

 

Бироз вақт ўтиб, Тошкент шаҳар ИИББ роликни суратга олган 1-курс талабасини топиб, у билан профилактик суҳбат ўтказилгани бўйича маълумот берди. Талаба суҳбат давомида видеони суратга олишдан мақсад обуначи кўпайтириш эканини, видеодаги воқеалар саҳналаштирилгани ҳақида эса ҳеч қандай изоҳ ёзмаганини тан олиб, қилган иши учун узр сўраган.   

 

Шундан сўнг ҳолатга Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа ҳам ўз муносабатини билдириб, Facebook саҳифасида пост қолдирди.

 

“Талабага биз таълим берамиз, унга касбий маҳоратга эга бўлиш ва комиллик йўлларига чиқишида Устозлик қиламиз!

 

Кеча мактабни битириб келган ўспирин болани 4-6 йилда “проффи” қиламиз. Яхши бир кадр тайёрлаш учун кўпгина профессорлар, доцентлар, амалиётчилар машаққатли меҳнат қиладилар. Демакки уни койишга, устозлардек насиҳат қилишга хаққимиз бор.

 

Аммо нечун талабанинг професссионал фаолияти учун биздан ўтиб, биздан дегани — кафедра, деканат, тюторлар, ректоратдан сўрамай, ички ишлар идораси, ё бошқа идораларга “профилактик суҳбат” учун талабамизни чақиришади? Нима учун буни видеога олиб, ролик қилиб ижтимойи тармоқларда тарқатишади? Нимага “узр” сўрашга мажбурлашади, юзини ҳаммага кўрсатиб?

 

Эски замонлар энди қайтмаслигини билишсин ўшалар. Ё эпласалар, келиб дарс беришсин.

 

Эртага бу масала билан шахсан ўзим шуғулланаман, қисқа муддатли ишда бўлмаганим афсус панд берди. Талабаларимизни хафа қилдирмаймиз, ўзимиз таълиму-тарбия беришга қодирмиз, ўзимиз яхши иш билан таъминлаймиз!

 

“Чумчуқ сўйсаям қассоб сўйсин” бекорга дейишмагин оқилларимиз”, — дейди ректор.

 

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"