Сиёсат

Ҳозирги қалтис шароитда тарафкашлик минтақа тинчлигига янги таҳдидларни яратиши мумкин—Сайфиддин Жўраев

Сиёсатшунос Ўзбекистоннинг Россия—Украина можаросидаги нейтрал позициясига изоҳ берди.

Ҳозирги қалтис шароитда тарафкашлик минтақа тинчлигига янги таҳдидларни яратиши мумкин—Сайфиддин Жўраев

 

12 октябрь куни БМТ Бош Ассамблеясида “Украина ҳудудий яхлитлиги: БМТ Низоми принциплари ҳимояси” резолюцияси қабул қилинди. Ҳужжатни халқаро ташкилотга аъзо 143 давлат қўллаб-қувватлаган, 4 давлат қарши чиққан. 10 та давлат овоз беришда иштирок этмаган бўлса, 35 таси бетараф қолди. 

 

Бетараф қолган давлатлар ичида Ўзбекистон ҳам бор. Республиканинг ушбу позицияси ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Zamon.uz сайти Ўзбекистон позициясига ойдинлик киритиш мақсадида сиёсатшунос олим Сайфиддин Жўраевга мурожаат қилди.


 
Сайфиддин Жўраев, Тошкент давлат Шарқшунослик университети профессори:

 

Бетарафлик институти ташқи сиёсатнинг энг қадимги шаклларидан бири ҳисобланади.  Асрлар давомида бетарафлик халқаро хавфсизликни таъминлаш, инқирозлар ва урушларни дипломатик воситалар орқали ҳал этиш вазифасини бажариб келган. Ташқи сиёсатни шакллантиришда бетарафлик тамойили тинчликни таъминлаш йўлида ҳозир ҳам муҳим роль ўйнашда давом этмоқда.

 

Ўзбекистон нима учун Украина ва Россия ҳарбий можаросида вазминлик ва бетарафлик позициясини танлади? Бунинг сабаби, фикримча, қуйидагилардан иборат:

 

Биринчидан, Украина ва Россия ўртасидаги ҳарбий тўқнашувлар оқибатида тинч аҳоли ҳалок бўлаётган бир пайтда улардан бирининг ёнини олиш ҳарбий можарони қўллаб-қувватлаш демакдир. Бу эса, нафақат Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати принципларига, балки инсонийликка, ўзбек халқининг эзгу қадриятларига ҳам мутлақо зиддир. 

 

Иккинчидан, бетарафлик тамойили замонавий халқаро муносабатларнинг муҳим элементи бўлиб қолмоқда. Мамлакатимиз БМТнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида халқаро ҳуқуқ нормаларига оғишмай риоя қилади. Зеро, Ўзбекистон ушбу ташкилотнинг тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, терроризмга қарши кураш, ҳарбий можароларда иштирок этмаслик каби қатор конвенцияларига қўшилган. БМТ Низомининг 33-моддасида «...халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлашга таҳдид солиши мумкин бўлган ҳар қандай низо музокаралар орқали тинч йўл билан ҳал қилиниши керак»лиги қайд этилган.

 

Учинчидан, ҳозирги ўта қалтис шароитда тарафкашлик қилиш минтақамиздаги тинчлик ва хавфсизликка муайян даражадаги янги таҳдидларни пайдо қилиши мумкин. 

 

Тўртинчидан, Украина ҳам Россия ҳам бизнинг яқин ҳамкор давлатларимиздир. Биз учун икки халқ ҳам дўст ва яқин ҳамкор. Украина ва Россия билан нафақат иқтисодий, балки маданий-маърифий, биродарлик алоқаларимиз бор. Бундай шароитда биз икки томонни ҳам тинчликка, келишишга чақирган бўламиз.

 

Умуман олганда, бир томоннинг ёнини олиш можаро янада чуқурлашишига олиб келади, деган фикрдамиз. Нейтрал бўлиш, масалага ўта вазминлик билан ёндашиш эса, можаро авж олишига йўл қўймайди ва унинг бошқа давлатлар ҳудудига тарқалмаслигига замин яратади.

 

Бетарафлик – халқаро ҳуқуқда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш воситаларидан бири бўлиб, унинг моҳияти урушларда қатнашмаслик ва низоларни уруш йўли билан ҳал қилишдан бош тортишдан иборат эканлигини унутмаслик керак.

 

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Ҳозирги қалтис шароитда тарафкашлик минтақа тинчлигига янги таҳдидларни яратиши мумкин—Сайфиддин Жўраев | Zamon.uz