Таълим

Мактабда ўқитувчиларга қандай ҳаракатларни қилиш тақиқланади?

Ўқитувчи ўқувчига ўрнак бўлиши керак. Бола мактабдаги илк таълим билан бирга одоб-ахлоқни аввало ўқитувчисидан олади, унга тақлид қилади.Ўқитувчининг ҳар бир дарси ўқувчи учун занжир ҳалқаларидек ўзаро боғлиқ. Мабодо ўқитувчи бир соат дарсини қолдирдими, тамом. Билим деган пойдеворга дарз кетади. Ўша занжир узилиб қолади. Кейин соатлаб дарс ўтадими, қўшимча сабоқ берадими, фойдаси йўқ. Шу боис ҳам ўқитувчи хатога йўл қўймаслиги керак.

Мактабда ўқитувчиларга қандай ҳаракатларни қилиш тақиқланади?

 

Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 28 июлдаги 246-сонли буйруғи билан “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари” тасдиқланган.

 

Унга кўра, мактабда ўқитувчиларга қуйидаги ҳаракатларни қилиш тақиқланади: 

 

👉жамоа аъзолари ва бошқаларнинг шахсиятини, қадр-қимматини камситиш, руҳий ва жисмоний зўравонлик кўрсатиш;

👉ўқувчиларни дарс машғулотларидан асоссиз чиқариб юбориш ёки киритмаслик;

👉“Чиқиш” қўнғироғи чалингандан кейин ўқувчиларни синфхонада ушлаб ўтириш;

👉таълим муассасасига ва дарс машғулотларига спиртли ичимликлар истеъмол қилган, соч-соқолни тартибга келтирмаган ва кийиниш одобига риоя қилмаган ҳолда келиш;

👉таълим муассасаси ҳудуди ва биносида спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш;

👉муассаса ҳудуди ва биносида ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси бўлмаган турли хил тадбирлар (туғилган кун, юбилей, ифторлик ва бошқа тадбирлар билан боғлиқ байрамона дастурхонлар)ни ташкил этиш;

👉таълим муассасасида ўтказиладиган барча тадбирлар ва уларга тайёргарлик ишларини дарс машғулотлари вақтида ўтказиш.

 

Тўлқин Жуманов ва Ёқутхон Азимова,

Бектемир туманидаги 293-мактабнинг Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага асосланмоқда.

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди.

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Ушбу ислоҳот орқали таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш кўзда тутилган.

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.