Жамият

Эндиликда паралимпия спорт турлари бўйича мутахассислар қайта тайёрланади

Қайта тайёрлов бир нечта шаклларда амалга оширилади.

Эндиликда паралимпия спорт турлари бўйича мутахассислар қайта тайёрланади

 

Ҳукумат қарори билан "Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

 

Низом билан паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби белгиланди.

 

Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассислар тўрт йилда камида бир марта малака оширишлари шарт.

 

Мутахассисларнинг касбий билими, кўникмаси ва маҳоратини ошириш, замон талабларига мувофиқ таълим сифатини таъминлаш учун зарур даражада касбий тайёргарлигини ривожлантириш паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

 

Мутахассисларни қайта тайёрлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

 

▫️педагогик қайта тайёрлаш;

▫️касбий қайта тайёрлаш;

▫️махсус ўқув курсларда ўқитиш. Мутахассисларнинг малакасини ошириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

▫️тўғридан-тўғри малака ошириш (таълим дастурлари бўйича ўқитиш);

▫️илмий-тадқиқот муассасасида тажриба орттириш;

▫️хорижда тажриба орттириш;

▫️мустақил ўқиб билим орттириш;

▫️масофавий таълим.

 

Тингловчилар қайта тайёрлаш ва махсус ўқув курслари таълим дастурларини ўзлаштириб бўлгандан сўнг Институт томонидан аттестациядан ўтказилади.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.