энг долзарб

Норов: Жаҳон ҳамжамияти Афғонистоннинг яккаланиб қолишига йўл қўймаслиги керак

Ўзбекистон ТИВ Марказий Осиё давлатларининг ривожланиш истиқболларини Афғонистондаги хавфсизлик вазиятига боғлиқ деб баҳолади.

Норов: Жаҳон ҳамжамияти Афғонистоннинг яккаланиб қолишига йўл қўймаслиги керак

 

Афғонистоннинг яккаланиши минтақа ва дунё учун хавфли. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро конференцияда маълум қилди.

 

Вазир ўз сўзида Афғонистонни изоляция қилиш минтақа ва халқаро ҳамжамият учун салбий оқибатларга олиб келишини қайд этди.

 

У Афғонистоннинг иқтисодий ва инфратузилмавий лойиҳаларида иштирок этиш муҳимлиги, шунингдек, Марказий Осиёдаги ривожланиш истиқболлари Афғонистондаги вазиятга боғлиқлигини қўшимча қилди.

 

Норов Остонада ўтказилган саммитда Шавкат Мирзиёев томонидан билдирилган ташаббус ҳақида гапирар экан, унинг асосида Афғонистон бўйича махсус вакиллар гуруҳини тузиш ва муҳокама қилиш, ушбу мамлакат билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар ҳамда ташаббусларни таклиф қилиш зарурлигини таъкидлади.

 

Шунингдек, у Марказий Осиёда терроризмга қарши кураш бўйича БМТнинг минтақавий ваколатхонасини очишни муҳим деб ҳисоблади.

 

Норовнинг айтишича, терроризм ва экстремизмга қарши кураш минтақавий ва глобал миқёсда мувофиқлаштирилгандагина муваффақият қозонади.

 

Эслатиб ўтамиз, бугун Душанбе шаҳрида "Терроризмга қарши кураш ва террорчилар ҳаракатланишининг олдини олиш учун чегаралар хавфсизлиги ҳамда чегара назорати соҳасидаги халқаро ва минтақавий ҳамкорлик" мавзусида конференция бўлиб ўтмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.