Сиёсат

Қирғиз—тожик чегарасига КХШТ кучлари жойлаштирилиши мумкин

Бу ҳақда Қирғизистон Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Қирғиз—тожик чегарасига КХШТ кучлари жойлаштирилиши мумкин

 

Қирғизистон Тожикистон билан чегарадаги вазиятни юмшатиш мақсадида яқинда можаро кузатилган ҳудудга КХШТ ҳарбий контингентини жойлаштиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Бишкекдаги матбуот анжуманида Қирғизистон Мудофаа вазирлиги раҳбари Бактибек Бекболотов маълум қилди.

 

“Икки давлат ўртасида ҳакам турмагунча чегарада тинчлик ва осойишталик бўлмайди. Техникаларни олиб чиқиб кетиш ва ўт очишни тўхтатишни назорат қилиш учун баҳсли ҳудудларга КХШТнинг кичик контингенти жойлаштирилиши мумкин”, — дейди Бекболотов.

 

Унинг сўзларига кўра, Душанбе билан баҳсли ҳудудлар бўйича консенсусга эришиш анча қийин бўлади, чунки ҳар бир томоннинг “ўз ҳақиқати” бор. Вазирнинг қўшимча қилишича, Қирғизистон—Тожикистон чегарасида КХШТ ҳарбийлари пайдо бўлганидан кейингина чегарани демаркация ва делимитация қилиш жараёнини давом эттириш мумкин бўлади.

 

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Қирғиз—тожик чегарасига КХШТ кучлари жойлаштирилиши мумкин | Zamon.uz