Сиёсат

Ўзбекистон — Озарбайжон диний идоралари ўртасида меморандум имзоланди

Учрашувда икки давлат раҳбарларининг диний-маърифий соҳага қаратаётган алоҳида эътиборлари натижасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Ўзбекистон — Озарбайжон диний идоралари ўртасида меморандум имзоланди


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабарига кўра, кеча, 19 октябрь куни Боку шаҳрига ташриф доирасида Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ҳамда Озарбайжон мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода ўртасида учрашув ташкил этилди.

 

Мулоқотда томонлар икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик ва қардошлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, диний соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида, ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Меморандумга имзо чекдилар.

 

Шунингдек, учрашув давомида Ўзбекистон ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари, диний-маърифий соҳага қаратаётган алоҳида эътиборлари натижасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилаётгани, Шарқу Ғарбни ўзаро боғлаган, буюк цивилизациялар туташган Туркий халқлар заминидан етишиб чиққан минглаб олимлар, мутафаккирлар Ислом дини ривожига жуда катта ҳисса қўшганлари, икки давлат диний идоралари ўртасида алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳар томонлама зарурлиги тўғрисида ўзаро фикр алмашилди.

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"