0

Шифокор-талабалар ишлаши мумкинми?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу бўйича маълумот берди.

Шифокор-талабалар ишлаши мумкинми?

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳокимликлар билан биргаликда шифокорларга бўлган эҳтиёжни аниқлаган ҳолда республиканинг барча ҳудудларида мавжуд вакант лавозимларга талабалар, магистр ва клиник ординаторларни ишга жойлаштириш чораларини кўради.

2022/2023 ўқув йилида:
 

  • барча тиббиёт олий таълим муассасаларининг «Даволаш иши», «Педиатрия иши» ва «Тиббий-профилактика иши» бакалавриат таълим йўналишларининг битирувчи курс талабаларига (кейинги ўринларда — талабалар) меҳнат шартномаси асосида тўлиқ ставкагача бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида оилавий шифокор, тез тиббий ёрдам муассасаларида шифокор ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг туман (шаҳар) бўлимларида мавжуд шифокор вакант ўринларида;
     
  • барча тиббиёт олий таълим муассасалари, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг магистратура ва клиник ординатура мутахассисликларининг битирувчи курс талабаларига ўз йўналишидаги мутахассислик бўйича мавжуд вакант ўринларда меҳнат шартномаси асосида тўлиқ ставкагача фаолият кўрсатишларига рухсат бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Белгилаб қўйилсинки:

  • «Даволаш иши», «Педиатрия иши» ва «Тиббий-профилактика иши» бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура ва клиник ординатура мутахассисликлари ўқув режаларидаги фанлар ва амалий машғулотларнинг назарий қисми масофавий шаклда ўзлаштирилади;
     
  • тиббиёт муассасаларининг тажрибали шифокорлари ҳамда тиббиёт олий таълим муассасаларининг масъул профессор-ўқитувчилари устоз-шогирд тизими асосида талабалар, магистр ва клиник ординаторларга бириктирилади;
     
  • талабалар, магистр ва клиник ординаторлар томонидан аҳолига кўрсатилган тиббий ёрдам сифатига уларга бириктирилган тиббиёт муассасаларининг шифокорлари ҳамда тиббиёт олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари бевосита масъул этиб белгиланади;
     
  • талабаларга бириктирилган шифокорлар ҳар иш куни якуни бўйича талабалар томонидан аҳолига кўрсатилган тиббий ёрдам юзасидан муҳокама ўтказади ва уларга тегишли тавсиялар бериб боради.
     
custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Шифокор-талабалар ишлаши мумкинми?