Мактабларда кузги таътил бошланиш санаси маълум бўлди
Бу бўйича вазирлик хабар берди.

Мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 4 ноябрдан бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь санаси кузги таътилнинг илк куни саналади. Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади.
II чорак эса 10 ноябрдан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Қарорига асосан белгиланади.







