Сиёсат

Шавкат Мирзиёев “Оғузхон” саройида

Давлатимиз раҳбари Туркманистонда тантанали кутиб олинди.

Шавкат Мирзиёев “Оғузхон” саройида

 

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Туркманистон Президентининг қароргоҳи – “Оғузхон” сарой мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.

 

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради.

 

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов биргаликда суратга тушди.

 

Маросимда расмий делегациялар аъзолари иштирок этди.

 

Айни дақиқаларда давлат раҳбарлари тор доирада музокара ўтказмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, бўлажак олий даражадаги музокаралар чоғида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади. Саммит якунида устувор йўналишлар бўйича ўндан зиёд ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.

 

Ашхобод шаҳрида «Тошкент» боғининг очилиши, «Хоразм - Тошовуз» чегараолди савдо маркази қурилишининг бошланиши ҳам ташрифнинг муҳим воқеалари бўлади.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев “Оғузхон” саройида | Zamon.uz