Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи якунланди
Президент Тошкентга қайтиб келди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга расмий ташрифи самарали бўлди. Давлат раҳбарини Ашхобод аэропортида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов кузатиб қўйди.
Икки мамлакат ўртасида Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида декларация имзоланди. Шунингдек, ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича ўндан ортиқ ҳужжат қабул қилинди.
Ташриф давомида Президентга Туркманистон давлат университетининг Фахрий профессори унвони берилди. Шунингдек, Ашхобод шаҳрида “Тошкент” боғи очилди ва “Хоразм – Тошовуз” чегараолди савдо маркази қурилиши бошланди.







