Cаломатлик

Симсиз қулоқчинлар ва бошқа гаджетлар саратонга олиб келиши мумкинми?

Турли мамлакатлар тадқиқотчилари симсиз қурилмалар хавфли ёки хавфсиз эканини аниқлаш учун тажрибалар ўтказдилар.

Симсиз қулоқчинлар ва бошқа гаджетлар саратонга олиб келиши мумкинми?

 

2019 йилда интернетда симсиз қулоқчинлар қулоқларга кириб, мияни «нурланиши» туфайли саратон касаллигини келтириб чиқаради, деган хабарлар тарқалди. Аммо ўшанда фойдаланувчилар петицияга ҳозиргидек 250 эмас, 200 нафар олим имзо чекканини айтишган. Аслида, олимлар симсиз гаджетларни умуман тақиқлаш ҳақидаги петицияга имзо чекишмаган. Релизда бир гуруҳ олимлар уяли телефонлар ва симсиз қурилмалардан ионлаштирувчи бўлмаган нурланишнинг одамлар учун хавфсизлигини чуқур ўрганишга чақирдилар. Матнда улардан фойдаланишни тақиқлаш ҳақида бирор сўз йўқлиги айтилмоқда.

 

Шу билан бирга, хабар қилинганидек, турли мамлакатлар тадқиқотчилари симсиз қурилмалар, хусусан, қулоқчинлар одамлар учун хавфли ёки хавфсиз эканлигини аниқлаш учун ҳақиқатда тажрибалар ўтказдилар. Америка Саратон Жамияти маълумотларига кўра, Bluetooth билан ишлайдиган симсиз минигарнитуралар мобил телефонга қараганда камроқ радио тўлқинларни чиқаради.

 

2019 йилда ўтказилган тадқиқот симсиз қулоқчинлар чиқарадиган радиация қуввати мобил телефонникидан 10-400 марта заиф эканлигини исботлади. АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси веб-сайтида 1999 йилда мобил телефонлардан кенг фойдаланиш бошланганидан бери мия саратони билан касалланиш ҳолатлари кўпаймаганини кўрсатади. Аксинча, бу кўрсаткич ҳар йили тахминан 0,2 фоизга камайиб бормоқда.

 

Хулоса қилиб айтганда, уяли телефондан фойдаланиш саратон хавфини оширмайди. Яъни, анча заиф радиацияга эга қулоқчинлар бу хавфни ошира олмаслиги аниқ.Ушбу масалани ўрганган олимлар саратон ва симсиз гаджетлардан фойдаланиш ўртасидаги боғлиқликнинг аниқ далилларини топа олишмади. Шундай экан, тарқатилаётган маълумотлар эски фейк маълумотларнинг такрори бўлиб, аниқланган илмий фактларга зиддир.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Симсиз қулоқчинлар ва бошқа гаджетлар саратонга олиб келиши мумкинми? | Zamon.uz