Таълим

Венгрияликлар ўзбек тилини ўрганади

Бунинг учун Ўзбекистондан тегишли мутахассислар жалб қилиниши айтилмоқда.

Венгрияликлар ўзбек тилини ўрганади

 

Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси Абат Файзуллаев Венгрия Фанлар академиясининг Шарқ қўлёзмалари бўлимида Академия кутубхонаси бош директори Иштван Монок ва Венгриянинг Этвош Лоранд университети (ЭЛТE) туркийшунослик кафедраси мудири, Шарқшунослик институти директори Бенедек Пери билан учрашди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар қилди.

 

Қайд этилишича, Иштван Монок Венгрия Фанлар академияси кутубхонаси 1825 йилда ташкил топганлигини, кутубхонада 10 мингдан зиёд тарихий қўлёзмалар сақланиши, улар орасида Шарқ қўлёзмалари тўплами ўзининг ноёблиги билан ажралиб туришини маълум қилган. 1951 йили венгриялик олим ва шарқшунос Лаёш Лигети томонидан асос солинган ушбу тўпламда Ўрта Осиё олимлари, шоир ва ёзувчиларига тегишли форс ва туркийчиғатой (қадимий ўзбек) тилида ёзилган 80 га яқин қўлёзма сақланади.

 

Жумладан, учрашув чоғида Шарқ қўлёзмалари бўлимида сақланаётган Алишер Навоийнинг “Муҳокамат ул-луғатайн” асари қўлёзмаси, Навоий асарларини ўрганишни осонлаштириш учун тайёрланган ХВИ асрга оид “Чиғатой усмонли луғати”, венгриялик машҳур шоир Арани Янош қаламига мансуб “Ажойиб буғунинг ҳикояти” асарининг ўзбек олими Мулла Исъҳоқ Иброҳим томонидан ХИХ асрдаги таржимасининг асл нусхаси билан яқиндан танишиш имконияти яратилган.

 

Маълум бўлишича, Ўрта Осиё олимлари қаламига мансуб кўплаб асарлар Усмонли турклар империяси даврида венгриялик машҳур туркийшунос олим ва саёҳатчи Армин Вамбери томонидан Истанбул орқали Будапештга олиб келинган.

 

 

“Армин Вамберининг энг яхши кўрган асарларидан бири бу Навоийнинг ЪМуҳокамат ул-луғатайнʼ (Икки тил муҳокамаси) асаридир. Бу муҳим қўлёзманинг дунёда фақат тўртта асл нусхаси мавжуд. Ушбу асарда эски ўзбек ва форс тилларининг шеърий қудрати ўзаро қиёсланади. Навоий бу асарида ўзбек тилининг афзалликларини кўрсатиб беради ва ўз замондошларини форс тилида шеър ёзмасликка, балки она тилида — эски ўзбек тилида ижод қилишга даъват этади”, — дея таъкидлаган Иштван Монок.

 

 

I.Monok ушбу асарларни ўрганиш ва тадқиқ этиш ниятида бўлган барча ўзбек мутахассисларига Академия кутубхонаси доимо очиқ эканини алоҳида қайд этган.

 

Бенедек Пери ўз фаолияти давомида туркий адабиётни тадқиқ этиб келаётганини айтди. Сўнгги йилларда у Алишер Навоий ижодини ўрганиш билан машғул бўлиб, бу йўналишдаги мақолаларини инглиз тилида нашр этмоқда. Шунингдек, у ҳозирги пайтда Бобурнинг «Бобурнома»асарини венгер тилига, Навоийнинг “Маҳбуб ул-қулуб” асарини эса инглиз тилига ўгириш устида ишлаётганини маълум қилди. Келгуси йилда ушбу таржималар бўйича дастлабки материаллар тайёр бўлади.

 

 

“Навоий асарини инглиз тилига таржима қилишимнинг асосий сабаби буюк алломанинг ижод маҳсулини нафақат Венгрия, балки бутун Европа бўйлаб тарғиб қилишдан иборат”, — дейди у.

 

 

Учрашувда, шунингдек, Венгриянинг Этвош Лоранд университетида ўзбек тили ўқув курсларини жорий этиш ва Ўзбекистондан тегишли мутахассисларни жалб қилиш имкониятлари ҳам атрофлича муҳокама қилинган.

 

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага асосланмоқда.

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди.

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Ушбу ислоҳот орқали таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш кўзда тутилган.

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.