Ўзбекистон

Олтиариқда боғча болалари овқатдан заҳарлангани айтилди

Ҳолат вазирлик томонидан назоратга олинган.

Олтиариқда боғча болалари овқатдан заҳарлангани айтилди

 

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги 13-сонли давлат мактабгача таълим массасасининг 20 нафардан ортиқ тарбияланувчиси овқатдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилганига доир хабарлар тарқалди. Ҳолатга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, 21 октябрь куни соат 11:45 лар атрофида Олтиариқ туманидаги 13-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир гуруҳ тарбияланувчиларида тана ҳарорати кўтарилиши оқибатида Повулғон оилавий шифокор пунктига мурожаат бўлган.  

 

Суриштирув давомида аниқланишича, мазкур боғчада бир кун аввал “Ҳосилжон-меҳржон” байрами ўтказилиб, тадбир доирасида ташкил этилган кўргазмали стол дастурхони қатор қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, узум, ҳурмо, олма, банан, тарвуз ҳамда турли қандолатлар билан безатилган. Болалар эса ушбу егуликлардан тартибсиз равишда истеъмол қилган. 

 

21 октябрь куни оилавий шифокор пунктига бўлган мурожаат асосида 8 нафар бемор туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган. Дастлабки текширувлар натижасига кўра,  уларда овқатдан заҳарланиш белгилари кузатилмаган. 

 

Ҳозир ушбу болаларнинг умумий ҳолати қониқарли. Тегишли симтоматик даво муолажаларидан сўнг кичкинтойлардан 5 нафарига уйга жавоб берилган.


Шунингдек,  шифохонага ётқизилган боғча тарбияланувчиларидан олинган тиббий таҳлил намуналари лабораторияга юборилган. Ҳолат юзасидан мутахассислар томонидан текширув-суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.


Айни пайтда мазкур ўғил-қизлар саломатлигини Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги ўз назоратига олган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Олтиариқда боғча болалари овқатдан заҳарлангани айтилди | Zamon.uz