Ўзбекистон

"Ташаббусли бюджет"да ғолиб бўлмаган лойиҳаларга 335 млрд сўм ажратилади

Лойиҳаларнинг ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган.

"Ташаббусли бюджет"да ғолиб бўлмаган лойиҳаларга 335 млрд сўм ажратилади

 

Қарорга кўра, 2022 йил июль–сентябрь ойларида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 364 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 335 миллиард сўм маблағ ажратилади.

 

2023 молия йилидан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирлар жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали овоз бериш йўли билан аниқланади.

 

Шунингдек, ҳокимликлар бюджетида шаклланган қўшимча маблағларнинг 30 фоизи туман (шаҳар)ларда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилади.

 

Шунингдек:

 

  • туман (шаҳар) бюджетлари маблағлари доирасида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали тадбирларни шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёнининг биринчи мавсуми – ҳар йили февраль–март ойларида, иккинчи мавсуми ҳар йили июнь–июль ойларида;
     
  • “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали кейинги йил учун тадбирларни шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёни – ҳар йили ноябрь–декабрь ойларида ўтказилади.
custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"