Жамият

Чегарадан наркотик моддалар олиб ўтган жиноий гуруҳ ушланди

Улардан қарийб 12 кг гашиш мусодара қилинган.

Чегарадан наркотик моддалар олиб ўтган жиноий гуруҳ ушланди

 

Дастлаб Сариосиё туманида ўтказилган тезкор тадбирда Шўрчи ва Узун туманларида яшовчи 3 нафар фуқаро кетаётган Lacetti тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, муқаддам 2 нафари судланган ушбу шахслар ёнида 670 гр. “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.

 

Шунингдек, ушбу ажал оғуси Сариосиё туманида истиқомат қилувчи 1976 йилда туғилган муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахсдан 2800 АҚШ долларига сотиб олинганлиги маълум бўлиб, у ҳам қўлга олинди. Тезкор тадбирнинг иккинчи босқичида эса Бойсун туманидаги “Дарбанд” ЙПХ масканида Узун туманида яшовчи 3 нафар шахс кетаётган Nexia – 2 тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

 

Натижада, автомашина салонида 9 кг 410 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

 

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, тожикистонлик наркокурьерлар томонидан Узун тумани ҳудудига ўтказилган мазкур гиёҳвандлик воситаси аслида Самарқанд вилоятида кутиб турган харидорларга етказилиши кераклиги маълум бўлди.

 

Тезкор тадбир давом эттирилиб, Нуробод туманида ушбу наркотик модданинг маълум бир қисмини қабул қилиб олган вақтда Самарқанд ва Андижон шаҳарларида яшовчи 3 нафар фуқаро ҳам ушланди.

 

Шунингдек, Денов туманида истиқомат қилувчи, 1971 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадонида 964 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, у ҳам ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди.

 

Ўтказилган тезкор тадбир давомида жами 11 нафар шахс ушланиб, улардан 11 кг 44 гр “гашиш” моддаси мусодара қилинди.

 

Ҳозирда мазкур фуқароларга нисбатан Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича Бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.