Тошкентдан Дубайга учаётган самолёт авария ҳолатига дуч келди
Йўловчилар орасида жабрланган ва тан жароҳати олганлар йўқлиги айтилмоқда.

Fly Dubai авиакомпаниясининг Тошкентдан Дубайга учаётган самолётида авариявий ҳолат юзага келди. Бу ҳақда "Новости Ташкенцкого неба" Telegram каналида маълум қилинди.
Унга кўра, FZ-1942 йўловчи рейсини амалга ошираётган Boeing 737-8KN самолёти Эрон ҳудудидан учиб ўтаётганида оператор squawk 7700 сигналини берган.
Бу бортда авария ҳолати юзага келганини англатади. Экипаж белгиланган манзилга яқин аэропорт — Эроннинг Шероз шаҳридаги аэропортга қўнишга қарор қилган ва самолёт соат 07:36 да мувафаққиятли қўндирилган.







