Таълим

1 январдан ўқитувчилар маоши 25 фоиз ошади

Шунингдек, малакали кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида янги "Педагог" профессионал стандарти жорий этилади.

1 январдан ўқитувчилар маоши 25 фоиз ошади

 

Қозоғистонда малакали кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида янги «Педагог» профессионал стандарти жорий этилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида мамлакат таълимини 2026 йилгача ривожлантириш концепциясини муҳокама қилиш чоғида таълим вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди.

 

«Айни пайтда «Педагоглар мақоми тўғрисида»ги қонуннинг ижобий таъсирини кўряпмиз. Президент ташаббуси билан ўқитувчиларнинг иш ҳақи оширилди ва 2023 йил январ ойидан бошлаб яна 25 фоизга оширилади. Бундан ташқари, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2021 йилдан бошлаб ўқитувчилик касбларини сертификатлаш жорий этилди», — деди А. Аймағамбетов.

 

Бундан ташқари, у ўқитувчилар малакаси энди 5 йилда бир марта эмас, 3 йилда бир марта оширилишини эслатди.

 

Вазирнинг қўшимча қилишича, директорларнинг кадрлар захираси шакллантирилади, таълим ташкилотлари директорларини ротация қилиш механизмини амалга ошириш давом эттирилади.

custom img

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

custom img

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

custom img

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.

custom img

Ўзбекистонда айрим талабалар университет дипломини 3 йилда олиши мумкин

9-синф битирувчилари мактаб, академик лицей ёки техникумда икки йил таҳсил олиб, кейинги уч йилни маҳаллий ёки хорижий ҳамкор олийгоҳда давом эттириши мумкин бўлади.

custom img

B1 сертификатига эга абитуриентларга чет тили фанидан максимал баллнинг 75 фоизи берилади

Янги тартибга кўра, бир қатор сертификатларга эга педагоглар учун устамалар белгиланди.

custom img

Тошкентдаги айрим мактабларда давомат “ақлли” камералар орқали назорат қилинaди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирилди.

custom img

Марказий Осиё ягона билим ва инновациялар маконига айлантирилади

Самарқандда Марказий Осиё — Европа Иттифоқи университетлари конгресси бўлиб ўтмоқда

custom img

Римда Ўзбекистон–Италия олийгоҳлари ректорлари Иккинчи форуми бўлиб ўтди

Олий таълим тизимидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 20 дан ортиқ шартномалар имзоланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"