Ўзбекистон

Иссиқхона учун ажратилган кредитни қайтариш муддати узайтирилиши мумкин

Президент топшириғига кўра, иссиқхонада маҳсулот етиштириш ва уни сотишнинг янги механизми ишлаб чиқилди.

Иссиқхона учун ажратилган кредитни қайтариш муддати узайтирилиши мумкин

 

Президент Шавкат Мирзиёев иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди. 

 

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ иссиқхона бор. Уларнинг жами майдони 6 минг 300 гектардан зиёд бўлиб, шундан 4 минг 300 гектари сўнгги беш йилда ташкил этилган. Озиқ-овқатларнинг узлуксизлигини ва экспортини таъминлаётган кўп маҳсулотлар шу мажмуаларда етиштирилмоқда.

 

Лекин сўнгги пайтларда ташқи бозорлардаги чекловлар ва транспорт логистикасидаги узилишлар бу тармоққа ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, аксарият иссиқхоналар бизнес-режасида 1 тонна маҳсулот таннархи ўртача 600 доллар деб ҳисоб-китоб қилинган бўлса, 2020 йилда таннарх 900 долларни ва 2021 йилда 1 минг 200 долларни ташкил этган. Айрим иссиқхона хўжаликларида кредит, солиқ, табиий газ ва электр энергияси тўловлари бўйича қарздорлик юзага келган.

 

Шу боис, Президент топшириғига кўра, соҳадаги муаммолар ўрганилди ва тадбиркорларнинг таклифлари эшитилди. Улар асосида, иссиқхонада маҳсулот етиштириш ва уни сотишнинг янги механизми ишлаб чиқилди.

 

Унга кўра, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги иссиқхоналарга уруғ, кўчат, минерал ўғит ва бошқа моддий ресурсларни етказиб беради, маҳсулотни сотиб олиб, экспорт қилади. Карантин ва ўсимликлар ҳимояси агентлиги кўчатларни парваришлаш бўйича хизматлар кўрсатади.

 

Шу билан бирга, молиявий енгилликлар ҳам белгиланмоқда. Жумладан, иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналар учун халқаро молия институтлари ва давлат мақсадли жамғармаларидан ажратилган кредитларни қайтариш муддати 7 йилдан 14 йилга ҳамда имтиёзли даври 3 йилдан 5 йилга узайтирилиши назарда тутилмоқда. Кредитларни қайтариш муддатлари ҳосилни йиғиб олиш ва сотиш муддатларига мослаштирилади.

 

Экспортбоп маҳсулот етиштиришни рағбатлантириш мақсадида хорижий валютадаги банк кредитларини йиллик 4 фоиз ставкада ажратиш мўлжалланмоқда. Саноат типидаги замонавий иссиқхона ва логистика марказларини ташкил этиш учун яхлит майдонлар очиқ аукцион савдоларига чиқарилиши белгиланмоқда.

 

Давлат раҳбари бу чора-тадбирларни маъқуллади. Мева-сабзавотларни сақлаш, саралаш ва қадоқлаш имкониятига эга бўлган савдо мажмуалари ташкил этиш, янги иссиқхоналар учун сув ва электр тармоқларини тортиш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Мактабларда спорт ривожлантирилади: олимпия спорт турлари бўйича тўгараклар очилади

Мактабларда спорт ривожлантирилади: олимпия спорт турлари бўйича тўгараклар очилади

2027 йилдан спорт мусобақалари ғолибларига диплом ва сертификатлар электрон шаклда берилади.

Ўзбекистон ва Ўмон етакчилари олий давлат мукофотлари билан тақдирланди

Ўзбекистон ва Ўмон етакчилари олий давлат мукофотлари билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Султонликнинг олий давлат мукофоти – “Ол Саид” ордени билан тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Султон Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид учрашув ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Султон Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги муносабатлар кейинги йилларда фаол ривожланаётгани қайд этилди.

Чилонзорда Nexia-3 дарахтга урилди: уч киши ҳалок бўлди

Чилонзорда Nexia-3 дарахтга урилди: уч киши ҳалок бўлди

ЙТҲга автомобиль руль бошқарувида юзага келган техник носозлик сабаб бўлган.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга борди

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга борди

Президентни Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ва султонликнинг юқори даражали расмийлари кутиб олди.

Реновация эвазига 1 та уй ўрнига 2 та хонадон: Тошкентда янги имконият

Реновация эвазига 1 та уй ўрнига 2 та хонадон: Тошкентда янги имконият

Уй-жой масаласини ҳал этишнинг яна бир варианти сифатида мулкдорларга Янги Тошкент ҳудудидан хонадон ажратиш таклиф этилиши мумкин.

Бухорода ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилин-дими? Мактаб бошқармаси изоҳ берди

Бухорода ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилин-дими? Мактаб бошқармаси изоҳ берди

Мактабнинг том қисми қулаган, бошқа хоналарида ҳам конструктив нуқсонлар аниқланган бўлиб, бино фойдаланишга яроқсиз деб топилган.

22 даража илиқ бўлади: ҳафта давомида об-ҳаво қандай ўзгаради?

22 даража илиқ бўлади: ҳафта давомида об-ҳаво қандай ўзгаради?

Тошкент шаҳрида ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди.