Ўзбекистон

Россия Самарқандда бош консулхонасини очмоқчи

Россиянинг дипломатик ваколатхоналари Мальдив, Бали, Гродно ва Актауда ҳам очилиши режалаштирилган.

Россия Самарқандда бош консулхонасини очмоқчи

 

Россиянинг Ўзбекистондаги иккинчи дипломатик ваколатхонаси 2023 йилда ўз фаолиятини бошлаши мумкин. Россия Самарқандда ўзининг бош консулхонасини очади. Бу ҳақда РИА новости Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Евгений Ивановга таянган ҳолда хабар бермоқда.

 

Россиянинг Самарқанддаги бош консулхонаси 2023 йилда ўз фаолиятини бошлаши мумкин. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот котиби Дмитрий Данилов маълум қилди.

 

“Ҳозир бош консулхонани очиш масаласи фаол муҳокама қилинмоқда. Бу тез амалга ошириладиган жараён эмас, қатор тартиб қоидаларга риоя қилишни талаб қилади. Келаси йили Россиянинг республикадаги иккинчи дипломатик ваколатхонаси очилишига умид бор”, — деди у.

 

Даниловнинг сўзларига кўра, консулхона очиш учун Самарқанд танлангани бежиз эмас.

 

“Бу нафақат мамлакатнинг катталиги бўйича иккинчи шаҳри, энг йирик дунё сайёҳлик маркази, балки яқиндан бошлаб турли халқаро форумлар учун асосий марказдир ҳам”, — дея қўшимча қилди элчихона матбуот котиби.

 

Россиянинг дипломатик ваколатхоналари Мальдив, Бали, Гродно ва Актауда ҳам очилиши режалаштирилган.

custom img

Адолат тизиминниг янги қиёфаси халқ ишночи, қонун устуворлиги ва инсон қадри учун тарихий қадам

Инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш — “Одил судлов — 2030” стратегиясининг асосий мақсадларидан. Президентнинг тегишли Фармони билан суд тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

Ташриф давомида Озарбайжон делегациясига Бухоронинг Буюк Ипак йўлидаги муҳим савдо, илм-фан ва таълим маркази сифатидаги асрлик тарихи ҳақида сўзлаб берилди.

custom img

Йогурт идишига яширилган 267 грамм гиёҳвандлик моддаси аниқланди

Тошкентда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тошкентда фарзандларини кўргани борган эркакни қайнотаси ва қайниукаси дўппослади

Фуқарога тан жароҳати етказилган ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Наманганда икки катер тўқнашди: икки киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий изоҳ берилмаган.

custom img

Миграция агентлиги Россиядан қайта олмаётган ўзбекистонликларга мурожаат қилди

Молиявий ёки бошқа жиддий қийинчиликларга дуч келган фуқароларга амалий ёрда кўрсатилади.

custom img

Сариосиё–Термиз йўналишидаги поезд нега гавжум? “Ўзтемирйўлйўловчи” изоҳ берди

ижтимоий тармоқларда “Сариосиё – Термиз” поездида йўловчилар вагон йўлакларида тўпланиб қолгани акс этган видеолар тарқалди.

custom img

Ўзбекистонда шахсий транспорт воситалари сони 5 миллионга яқинлашди

Шахсий транспорт воситалари энг кўп Тошкент шаҳрида, энг кам Сирдарё вилоятида қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"