Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди
Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистондаги йирик корхоналар томонидан 25,5 трлн сўмлик ичимликлар ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, ишлаб чиқариш ҳажми 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 11 фоизга ошган. Ҳудудлар кесимида энг катта ишлаб чиқариш ҳажми Тошкент шаҳрига тўғри келган — 14,9 трлн сўм. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (4,1 трлн сўм), Хоразм вилояти (1,9 трлн сўм), Самарқанд вилояти (1,6 трлн сўм) ва Наманган вилояти (1,4 трлн сўм) қайд этилган.
Шунингдек, Бухоро вилоятида 414,2 млрд сўмлик, Қорақалпоғистон Республикасида 378,9 млрд сўмлик, Қашқадарё вилоятида 177,8 млрд сўмлик ичимликлар ишлаб чиқарилган.
Фарғона вилоятида ишлаб чиқариш ҳажми 162,8 млрд сўмни, Сирдарёда 154,9 млрд сўмни, Сурхондарёда 127,8 млрд сўмни, Андижонда 114,4 млрд сўмни ташкил этган.
Энг кам кўрсаткичлар Жиззах (75,2 млрд сўм) ва Навоий (21,1 млрд сўм) вилоятларида қайд этилган.








