Ўзбекистон

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

 

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик аҳамиятга эга истеъмолчиларни табиий газ билан барқарор таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

 

2026 йил 1 октябрдан 2027 йил 31 мартга қадар амал қиладиган қарорга мувофиқ, мавжуд табиий газ ресурсларини оқилона тақсимлашда аҳоли хонадонлари, мактаблар, боғчалар, шифохоналар ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини газ билан барқарор таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланган.

 

Бу борада Энергетика вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда газ таъминоти ташкилотларининг вазифалари белгилаб берилди.

 

Хусусан, Энергетика вазирлиги «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва бошқа масъул ташкилотлар билан биргаликда мавжуд газ ресурслари ҳамда об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, табиий газ етказиб беришнинг ўн кунлик ва кунлик жадвалларини ишлаб чиқади. Ушбу жадваллар ҳар ойнинг 25-санасига қадар куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича Республика комиссиясига тасдиқлаш учун киритилади.

 

Магистраль газ қувурларида босим пасайиши ёки газ ресурслари ҳажмида кутилмаган ўзгаришлар юз берган тақдирда, газ тақсимотини тезкор қайта кўриб чиқиш чоралари кўрилади. Бунда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш устуворлиги сақлаб қолинади.

 

Куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича Республика комиссияси ҳар ойнинг охирги кунига қадар кейинги ой учун ҳудудлар ва йирик улгуржи истеъмолчилар кесимида табиий газ етказиб бериш жадвалларини тасдиқлайди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий филиаллари билан биргаликда тасдиқланган жадваллар асосида туман ва шаҳарлар кесимида газ тақсимотини ташкил этади. Бунда ҳам аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари таъминотига биринчи навбатда эътибор қаратилади.

 

Ҳаво ҳарорати кескин пасайган даврда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида бошқа тоифадаги истеъмолчиларга белгиланган тартибда вақтинчалик чекловлар жорий этилиши мумкин.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда, машиналар аукционда сотилади.

Поршень ва автомобиль эҳтиёт қисмлари орасидаги наркотиклар: икки киши ушланди

Поршень ва автомобиль эҳтиёт қисмлари орасидаги наркотиклар: икки киши ушланди

Сурхондарёда наркотик моддаларни автомобиль эҳтиёт қисмларига яшириб олиб кириш ва қабул қилиб олиш билан боғлиқ ҳолат фош этилди.

Дориларни рецептсиз олиш тартиби ўзгарди: янги мезонлар белгиланди

Дориларни рецептсиз олиш тартиби ўзгарди: янги мезонлар белгиланди

Энди икки ёки ундан ортиқ фаол моддали дорилар ҳам рецептсиз сотиладиган тоифага киритилилади.

Швеция иш берувчилари ўзбекистонлик кадрларга қизиқмоқда: қайси соҳаларга талаб бор?

Швеция иш берувчилари ўзбекистонлик кадрларга қизиқмоқда: қайси соҳаларга талаб бор?

Кадрлар етишмаётган шимолий ҳудудларда ўзбекистонлик кадрларни тайёрлаш ва ишга жалб этиш масаласи муҳокама қилинди.

Зангиотада электрдан қарздорлик сабаб машиналар хатланди

Зангиотада электрдан қарздорлик сабаб машиналар хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг токдан 3 млрд сўмдан зиёд қарзи мавжуд бўлган.

Наманганда МИБ фермердан 670 млн қарздорлик ундирди

Наманганда МИБ фермердан 670 млн қарздорлик ундирди

Ижро ҳужжатига кўра, фермер хўжалигидан электр таъминотчи корхонаси фойдасига 670 млн сўм ундириш белгиланган.

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка қарши янги талаб: иш берувчилар масъул бўлади

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка қарши янги талаб: иш берувчилар масъул бўлади

Ўзбекистонда шаҳвоний шилқимлик тушунчасига қонуний таъриф берилди ва иш берувчиларнинг бу борадаги мажбуриятлари белгиланди.