Ўзбекистон

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Ўзбекистонда пахта тайёрлаш ҳажми 5 миллион тоннадан ошганига қарамай, ҳосилни йиғиш ва қабул қилиш давом этмоқда. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилди.

 

Электрон «Агротарози» платформаси маълумотларига кўра, 13 ноябрь ҳолатига мавсум бошидан буён 5 млн 47 минг 95 тонна пахта тайёрланган. Бу 4,5 млн тоннали шартномавий ҳажмнинг 112,2 фоизини ташкил этади. Фақат 13 ноябрь куни яна 2 минг 899 тонна пахта қабул қилинган.

 

Вазирлик ижтимоий тармоқларда айрим далаларда ҳали пахта борлиги акс этган видеолар тарқалиб, беш миллион тоннали натижага шубҳа билдирилаётганига муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, мамлакат бўйича белгиланган маррага етиш барча далаларда терим якунланганини англатмайди. Далада ҳали пахта борлиги аввал қабул қилинган ҳосил ҳисобга олинмаганини ҳам англатмайди.

 

Мисол тариқасида Бухоро вилояти келтирилган. Ҳудудда мавсум бошидан 530 минг 677 тонна пахта йиғилган. Бу белгиланган 442 минг тоннали маррадан 88 минг 677 тоннага кўп. 13 ноябрь куни вилоятда яна 1 минг 228 тонна пахта қабул қилинган.

 

Вазирлик Ғиждувон туманидаги далалардан бири акс этган видеога ҳам изоҳ берди. Унга кўра, фермер бу йил аксарият майдонларда қўлланилган ғўзани қаритиб, эрта пишириш агротехнологиясига амал қилмаган ёки ғўзани кеч эккан бўлиши мумкин. Видеода кўсаклар очилган бўлса-да, ғўзанинг барглари ҳали тўкилмагани кўринади.

 

Пахта ҳисоби ҳаққонийлигига оид шубҳаларга жавобан вазирлик ҳосил электрон тарозиларда тортилиши ва «Агротарози», «Ҳосил қабули» ҳамда «AgroDocs» тизимлари орқали ҳисобга олинишини билдирди. Ҳар бир юк бўйича ПК-17 юк хати пахтани топширувчи ва қабул қилувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.

 

Вазирликнинг тушунтиришича, бир тиркаманинг тарозига бир неча марта киргани акс этган видео айни юк ҳисобга бир неча бор қўшилганини исботламайди. Қабул пунктига яқин далалардан ҳосил ташилганда транспорт воситаларининг қайта-қайта қатнашиши табиий ҳолат бўлиб, ҳар бир юк алоҳида тортилади. Шу билан бирга, қоидабузарлик юзасидан шубҳа туғилса, у белгиланган тартибда текширилиши керак.

 

Фермерларга тўловлар кечикаётгани ҳақидаги мурожаатларга ҳам изоҳ берилган. Вазирлик ҳосил ҳажми ва тўлов интизоми алоҳида масалалар эканини таъкидлади. Давлат раҳбари табригида тилга олинган 13–14 триллион сўм соф фойда кутилаётган иқтисодий натижа бўлиб, бу маблағ барча фермерларга аллақачон тўлаб бўлинганини англатмайди.

 

Аввалроқ 2026 йилда Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан зиёд пахта хомашёси етиштирилиб, тарихий натижага эришилгани хабар қилинган эди.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда, машиналар аукционда сотилади.

Поршень ва автомобиль эҳтиёт қисмлари орасидаги наркотиклар: икки киши ушланди

Поршень ва автомобиль эҳтиёт қисмлари орасидаги наркотиклар: икки киши ушланди

Сурхондарёда наркотик моддаларни автомобиль эҳтиёт қисмларига яшириб олиб кириш ва қабул қилиб олиш билан боғлиқ ҳолат фош этилди.

Дориларни рецептсиз олиш тартиби ўзгарди: янги мезонлар белгиланди

Дориларни рецептсиз олиш тартиби ўзгарди: янги мезонлар белгиланди

Энди икки ёки ундан ортиқ фаол моддали дорилар ҳам рецептсиз сотиладиган тоифага киритилилади.

Швеция иш берувчилари ўзбекистонлик кадрларга қизиқмоқда: қайси соҳаларга талаб бор?

Швеция иш берувчилари ўзбекистонлик кадрларга қизиқмоқда: қайси соҳаларга талаб бор?

Кадрлар етишмаётган шимолий ҳудудларда ўзбекистонлик кадрларни тайёрлаш ва ишга жалб этиш масаласи муҳокама қилинди.

Зангиотада электрдан қарздорлик сабаб машиналар хатланди

Зангиотада электрдан қарздорлик сабаб машиналар хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг токдан 3 млрд сўмдан зиёд қарзи мавжуд бўлган.