Таълим

Энди чет тили ўқитувчиларидан В2 даражадаги сертификат сўралади — ХТВ

Айрим ҳудудларда чет тили фани ўқитувчиларининг умумтаълим мактабларига ишга қабул қилинишида муаммолар юзага келиши кузатилмоқда.

Энди чет тили ўқитувчиларидан В2 даражадаги сертификат сўралади — ХТВ

 

Янги ишга кираётган чет тили ўқитувчиларига В2 даражадаги сертификат талаби 2023/2024 ўқув йилидан киритилади. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

 

Қайд этилишича, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчиси лавозимига ишга қабул қилинаётган номзодлар камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим эди.

 

Шунга кўра, айрим ҳудудларда чет тили фани ўқитувчиларининг умумтаълим мактабларига ишга қабул қилинишида муаммолар юзага келиши ва ўқитувчиларнинг етишмовчилиги кузатилмоқда.

 

“Кўплаб мурожаатларни инобатга олиб, шунингдек, мактабларда хорижий тилларни ўқитиш жараёни давомийлигини таъминлаш мақсадида Ҳукумат томонидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган чети тили фани ўқитувчиларининг ишга қабул қилинмаслиги хусусидаги талаб 2023/2024 ўқув йилидан кучга кириши юзасидан топшириқ берилди”, дейилади хабарда.

 

Халқ таълими вазирлиги ўқитувчилардан мактабларда таълим сифати ва педагогларнинг билимига белгиланган талабларга тўлиқ жавоб бериш учун ўз устида ишлаш ва малакани ошириш чораларини кўришини сўрамоқда.

 

Маълумот учун, 2024/2025 ўқув йилидан мактабдаги ҳар қандай чет тили фани ўқитувчиси В2 даражадаги сертификатга эга бўлиши талаб этилади. Ўз навбатида С1 даражадаги халқаро сертификатга эга ўқитувчилар ҳам айни вақтда ойлик иш ҳақларини 50 фоизга ошириш имкониятига эга.

custom img

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

custom img

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

custom img

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

custom img

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

custom img

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.

custom img

Ўзбекистонда айрим талабалар университет дипломини 3 йилда олиши мумкин

9-синф битирувчилари мактаб, академик лицей ёки техникумда икки йил таҳсил олиб, кейинги уч йилни маҳаллий ёки хорижий ҳамкор олийгоҳда давом эттириши мумкин бўлади.

custom img

B1 сертификатига эга абитуриентларга чет тили фанидан максимал баллнинг 75 фоизи берилади

Янги тартибга кўра, бир қатор сертификатларга эга педагоглар учун устамалар белгиланди.

custom img

Тошкентдаги айрим мактабларда давомат “ақлли” камералар орқали назорат қилинaди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"