0

Ис газидан заҳарланганда биринчи ёрдам қандай кўрсатилади?

CCВ бу ҳақда маълум қилди.

Ис газидан заҳарланганда биринчи ёрдам қандай кўрсатилади?

 

Ушбу саволга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр Алимов жавоб берди.

— Ис газидан жабрланган инсонга тезда биринчи ёрдам кўратиш керак, — дейди шифокор. — Сабаби бу пайтда бемор ҳаёти қил устида бўлиб, ҳар бир сония қадрли. Салгина эътиборсизлик салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

 

Бунинг учун биринчи навбатда "Тез ёрдам"га мурожаат қилиш, шифокор келгунига қадар жабрланувчини зудлик билан зарарланган ҳудуддан тоза ҳавога олиб чиқиш зарур.

 

Шунингдек, қуйидагиларни амалга ошириш тавсия этилади:

 

  • беморнинг қўл ва оёқларини кўтарган ҳолатда ётқизиш;
     

  • нафас олишига халақит берувчи тугмаларни ечиб, ёқани очиш, камарни бўшатиш;
     

  • жабрланувчининг ухлаб қолмаслигини назорат қилиш;
     

  • тил орқага кетиб қолишининг олдини олиш учун уни ёнбош билан ётқизиш;
     

  • нафасни стимуллаш, кўкрак қафасини артиш, оёқ ва қўлларни иситиш;
     

  • новшадил спирти ҳидлатиш;
     

  • ҳушига келган вақтида йиқилиб, жароҳатланмаслиги учун чоралар кўриш;
     

  • беморнинг ҳолати яхши бўлса, иссиқ чой ичириш;
     

  • оғир даражадаги заҳарланиш ҳолатларида жабрланувчига тиббиёт ходимлари келгунига қадар оғиздан оғизга нафас, юрак ёпиқ массажини бажариш.

 

Унутманг, ис газидан заҳарланган одамни юргизиш мумкин эмас.

 

Бемор кўринишидан қониқарли аҳволда бўлса ҳам, уни шифокор кўриши шарт. Сабаби ҳар доим ҳам касаллик белгиларига асосланиб, ҳақиқий заҳарланиш даражасини аниқлаб бўлмаслиги мумкин.

 

Айни пайтда бу турдаги фавқулодда ҳолатларда жабрланган беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги филиаллари ва туманлардаги бўлимларида шифокорларимиз туну кун фаолият олиб бормоқда.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"