Бугун республика бўйлаб ёмғир ёғади
Тоғли ва тоғолди ҳудудларда сел келиш хавфи кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида ҳаво қисман булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбий шамол тезлигида 5-10 метр секунд, 10-12 метр секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-10, кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида қисман булутли ҳаво кузатилади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбдан 7-12 метр секунд тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда 15-20 метр секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво қисман булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбдан 7-12 метр секунд тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда 15-20 метр секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво қисман булутли, ёмғир ёғади, жойларда кучайиши мумкин. Ғарбий шамол тезлиги 7-12 метр секундгача кучайиши мумкин. Кечаси ҳарорат 5—10, кундузи 8—13 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво қисман булутли бўлади, ёмғир ёғади. Ғарбий шамол тезлиги 7-12 метр секундни ташкил этади. Кечаси ҳарорат 7—12, кундузи 11—16 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво қисман булутли бўлади, кундузи вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбий шамол тезлиги 7-12 метр секунд. Кечаси ҳарорат 5—10, кундузи 7—12 даража илиқ бўлади.







