Жамият

Амалдор ҳам одам: унга ҳам совға берилиши мумкин

Коррупцияга қарши кураш агентлиги бунинг шартларини очиқлади.

Амалдор ҳам одам: унга ҳам совға берилиши мумкин

 

 

Коррупцияга қарши кураш агентлиги давлат хизматчиларига берилиши мумкин бўлган совғалар тўғрисидаги ҳужжат лойиҳасини эълон қилди.

 

 

Маълумотларга кўра, совғанинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари(1,5млн сўм)дан ошмаслиги керак. Агар совғанинг қиймати чегарадан ошиб кетган бўлса, белгиланган миқдордан ошган қисми давлат хизматчиси томонидан давлат ташкилотига тўлаш орқали совғани бериши мумкин.

 

Делегациялар ёки бошқа мамлакатларга саёҳат қилувчи шахслар булар қаторига кирмайди. Ташриф буюрилган давлатнинг рамзлари ва логотиплари туширилган совға, сувенирлар учун қиймат белгиланмайди.

 

Хизмат сафари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан давлат хизматчиларига совғалар қуйидаги тартибда қабул қилинади:

 

  • Ўзбекистон қонунчилиги ва давлат органларининг ички идоравий ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда;

  • муайян воқеа, ҳодиса, шунингдек, улар белгиланган миқдордан ошмаса ва ҳашаматли буюм бўлмаса;

  • совға давлат хизматчисининг шахсий ҳисобидан амалга оширилмаслиги керак;

  • табрик нутқи билан бирга, унда совғани тақдим этиш учун асос бўлиб хизмат қилган воқеа аниқ ифодаланиши керак.

 

Қуйидагиларни бериш тақиқланади:

 

  • нақд ёки нақдсиз пул;

  • қиммат баҳо қоғозлар;

  • криптовалюта;

  • барча турдаги ўқотар қуроллар ва қиррали қуроллар, ўқ-дорилар;

  • гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар, кучли таъсир этувчи воситалар;

  • порнографик ва диний экстремистик характердаги нашрлар ва материаллар.

 

Давлат амалдори совға қийматини сўраши ёки экспертизадан баҳо бериш учун тақдим этиши шарт. Юқоридаги талабларни бузган шахслар жавобгарликка тортилади.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.