0

Байден: Украинанинг ўзи ҳудудий ён бериш масаласини ҳал қилиши керак

АҚШ етакчиси Вашингтон Учинчи жаҳон уруши бошлаш ниятида эмаслигини айтди.

Байден: Украинанинг ўзи ҳудудий ён бериш масаласини ҳал қилиши керак

 

АҚШ Украинани парвозлардан ҳоли ҳудуд деб эълон қилишдан воз кечди. Жозеф Байденнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар учинчи жаҳон урушини бошламоқчи эмас. 

 

Оқ уйдаги матбуот анжуманида АҚШ Президентидан Украинага доимий асосда ёрдам кўрсатиш масаласи сўралган.

 

"Мен шуни кутяпман. Шу билан бирга, биз Украинага карт-бланш тақдим этмаяпмиз. Улар учун кўп нарса қилдик. Масалан, мендан Украинани парвозлардан ҳоли ҳудудга айлантиришда АҚШ самолётларидан фойдаланишни кўп сўрашди. Аммо биз буни амалга оширмаймиз. Россия самолётларини уриб тушириб, Учинчи жаҳон урушини бошламоқчи эмасмиз", — деган Байден.

 

Бундан ташқари, Президент украин армияси Россия шаҳарларини бомбардимон қилишини истамаслигини айтган ва шунинг учун 965 км узоқликка учадиган ракеталар бермаганини қайд этган.

 

Ҳудудий ён беришлар ҳақида гапирар экан, Байден бу масалани Киевнинг ўзи ҳал қилиши кераклигини таъкидлаган. У ушбу масалада Вашингтон Украинага босим ўтказмаслигини қўшимча қилган.

 

Аввалроқ Россия қўшинлари Херсондан чекиниши тўғрисида хабар берилганди

custom img

Макрон Навалний вафотининг икки йиллиги муносабати билан баёнот берди

Франция президенти унинг ўлими “атайлаб содир этилгани аён бўлди” дея таъкидлади.

custom img

Эмомали Раҳмон қаерда?

Сўнгги 10 кун ичида бирор марта ҳам давлат йиғилишларида иштирок этмаган Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳақида ижтимоий тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида турли миш-мишлар пайдо бўлди.

custom img

Туркманистонда 50 дан ортиқ фармон билан оммавий кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва бир қатор давлат идоралари раҳбарларида ўзгаришлар бўлди.

custom img

Украинанинг собиқ энергетика вазири пул ювишда айбланмоқда

Герман Галущенко 15 феврал куни ҳибсга олинди.

custom img

Қирғизистонда бир кунда уч вазир ишдан олинди

Транспорт, экология ва фавқулодда вазиятлар вазирликларида раҳбарият ўзгарди.

custom img

Ташиев билан дўстлигимиз сақланади, аммо у давлат хизматига қайтмайди — Жапаров

Қирғизистон президенти собиқ хавфсизлик раҳбари Камчибек Ташиев билан учрашди.

custom img

АҚШнинг Мадурони қўлга олиш операцияси қарийб 3 млрд долларга тушди — Bloomberg

Ҳарбий флот ва авиация техникаларининг жойлаштирилиши миллиардлаб доллар харажат талаб қилган.

custom img

Туркманистон миллий хавфсизлик вазири лавозимидан озод этилди

Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"