Шавкат Мирзиёев Туркия Президентини мукофотлади
Режеп Таййип Эрдоғанга “Имом Ал-Бухорий” ордени топширилди.

Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған “Олий даражали Имом Бухорий” ордени билан мукофотланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия раҳбари билан учрашувдаги нутқида айтиб ўтди.
“Ҳурматли Ражаб Таййип Эрдоғон жаноби олийлари! Сизларни Самарқандда кўриб турганимдан хурсандман. Бугун тарихий воқеа. Бугун қардошим Ражаб Таййип Эрдоғон Ўзбекистоннинг олий даражали “Имом Ал-Бухорий” ордени билан тақдирланди”, — деди Президент.








