Таълим

Алламжонов янги дарсликлар қандай моделга асосланишини маълум қилди

Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов Янги Ўзбекистон мактабининг ўқувчилари портрети қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.

Алламжонов янги дарсликлар қандай моделга асосланишини маълум қилди

 

Ўзбекистонда яратилаётган замонавий мактаб дарсликлари методикаси “4К” моделига асосланади. Бу ҳақида президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов маълум қилди.

 

Булар:

 

1.(К) Коллаборация – жамоа бўлиб ишлаш қобилиятини шакллантириш;

2.(К) Коммуникативлик – одамлар билан мулоқот қилиш қобилиятини ривожлантириш;

3.(К) Креатив фикрлаш – ўз мақсадига эришиш йўлида янгиликларга қўл уриш, ноодатий қарорлар қабул қилиш, ихтирочилик кўникмаларини ўргатиш;

4.(К) Критик фикрлаш – ўз мустақил фикрига эга бўлиш ва уни ифода этиш, масалага танқидий ёндашиш.

 

«Биз орзу ва ҳозирда режа қилган Янги Ўзбекистон мактабининг ўқувчилари портрети ана шундай бўлади. Ҳозирда 1-4 синф учун комплекс маҳсулотлар тайёр ва катта апробация — синов тадбирлари бошланди. Оддий айтганда, бугун бизда аниқ маҳсулот тасаввури бор», — дейди Комил Алламжонов.

 

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Президент Администрацияси ҳузурида тузилган ишчи гуруҳ мактаб дарсликлари, ўқув режалари ва китобларнинг унга мослиги, бу соҳадаги муаммолар ва унинг ечими юзасидан ўрганиш ишларини бошланганди.

 

custom img

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

custom img

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

custom img

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

custom img

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

custom img

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.

custom img

Ўзбекистонда айрим талабалар университет дипломини 3 йилда олиши мумкин

9-синф битирувчилари мактаб, академик лицей ёки техникумда икки йил таҳсил олиб, кейинги уч йилни маҳаллий ёки хорижий ҳамкор олийгоҳда давом эттириши мумкин бўлади.

custom img

B1 сертификатига эга абитуриентларга чет тили фанидан максимал баллнинг 75 фоизи берилади

Янги тартибга кўра, бир қатор сертификатларга эга педагоглар учун устамалар белгиланди.

custom img

Тошкентдаги айрим мактабларда давомат “ақлли” камералар орқали назорат қилинaди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"