Жаҳон

Яманда жанглар кучайди: Саудия коалицияси ҳусийларнинг 60 та объектига зарба берди

Мамлакатнинг Таиз вилоятида ҳукумат кучлари ва ҳусийлар ўртасида шиддатли жанглар давом этмоқда.

Яманда жанглар кучайди: Саудия коалицияси ҳусийларнинг 60 та объектига зарба берди

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кучлари Яманда ҳусийларнинг 60 та ҳарбий объектига қарши аниқ зарбалар берди. Шунингдек, гуруҳ баллистик ракеталарни таъмирлаш устахоналари ва уларни сақлаш жойлари сифатида ишлатган туннеллар вайрон қилинган. Бу ҳақда коалиция вакили Турки ал-Маликий маълум қилди, деб хабар берди Al Jazeera.

 

Унинг сўзларига кўра, зарбалар сешанба куни Сано, Ҳудайда, Амрон ва Саада вилоятларида амалга оширилган. Бу ҳусийлар Яманнинг халқаро миқёсда тан олинган ҳукумати вақтинчалик пойтахти ҳисобланган Аден шаҳри томон силжиётган бир пайтга тўғри келган.

 

Сўнгги кунларда Яман армияси ва унга содиқ кучлар Аден мудофаасини кучайтириш мақсадида Боб ал-Мандаб бўғози атрофидаги ҳудудлар ҳамда Зубаб аэропортидан чекинган. Мамлакатнинг Лаҳиж вилояти Тур ал-Баҳа ҳудудида ҳам ҳукумат кучлари ва ҳуаийлар ўртасида жанглар қайта бошланган.

 

Таиз шаҳрида бўлиб турган Al Jazeera мухбирининг хабар беришича, ҳудудда ҳукумат кучлари ва ҳусийлар ўртасида шиддатли тўқнашувлар кузатилмоқда. Маҳаллий ҳокимият ҳусийларни тинч аҳоли ва турар жойларни ўққа тутишда айбламоқда.

 

Жабал Сабр ҳудудидаги қишлоқлар тўлиқ қуршовда қолган. Тинч аҳолини хавфсиз олиб чиқиш учун йўлаклар очиш талаби билан мурожаатлар қилинмоқда. Шунингдек, ҳудудда мерганлар томонидан тинч аҳолига қарши ҳужумлар давом этаётгани, улар оқибатида, асосан, аёллар ва болалар ҳалок бўлаётгани, жароҳатланаётгани билдирилган.

 

Таиз маъмурияти ҳусийларни назорат пунктлари ташкил этиб, тинч аҳолидан турли йиғимлар ундириш ҳамда лицензияга эга бўлмаган дори-дармон ва тиббий воситалар юкларини мусодара қилишда айблади.

 

Таиз соғлиқни сақлаш ва аҳоли масалалари бошқармаси душанба куни эълон қилган баёнотида бу ҳаракатларни дори-дармон хавфсизлигига таҳдид ва аҳолининг тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини бузиш деб баҳолади.

 

Маҳаллий расмийлар БМТни вазиятга аралашишга чақирган. Уларнинг таъкидлашича, ҳусийлар Адендан Таизга юборилаётган тиббий воситаларнинг ҳудудга киришига тўсқинлик қилмоқда. Бу эса давом этаётган қамални янада кучайтириб, даволанишга муҳтож минглаб беморларнинг ҳаётини хавф остида қолдирмоқда.

 

Айни пайтда Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция чоршанба куни ҳусийлар томонидан Ар-Риёд томон учирилган иккита қанотли ракета тутиб қолинганини билдирди.

 

Ҳусийларнинг ҳарбий вакили Яҳё Сари гуруҳ Ар-Риёд яқинидаги нефть ҳайдаш станциялари ҳамда Саудия Арабистонининг жанубидаги радар қурилмасини нишонга олганини маълум қилди. Саудия Арабистони расмийлари бу баёнотга ҳозирча муносабат билдирмаган.

 

Чоршанба куни Саудия Арабистонининг Жизон, Нажрон ва Хамис Мушайт шаҳарларида хавф ҳақида огоҳлантирувчи сигналлар янграган. Кейинчалик хавф бартараф этилгани билдирилган.

 

Таиландда тоза сув муаммоси: бунга Мянмадаги конлар сабаб бўлмоқда

Таиландда тоза сув муаммоси: бунга Мянмадаги конлар сабаб бўлмоқда

Таиланднинг Мянма билан чегарадош ҳудудида сув манбаларида мишяк миқдори белгиланган меъёрдан 25–30 баравар юқори экани аниқланди.

Тошкентдаги Умра можароси: Қирғизистон фуқароларига қўшни давлатлар орқали сафар қилмаслик айтилди

Тошкентдаги Умра можароси: Қирғизистон фуқароларига қўшни давлатлар орқали сафар қилмаслик айтилди

12 ноябрдан бери 104 нафар қирғизистонлик зиёратчи Тошкентда қолиб кетган.

Дунёда 240 миллионга яқин ўсмир етарлича жисмоний фаол эмас — ЖССТ

Дунёда 240 миллионга яқин ўсмир етарлича жисмоний фаол эмас — ЖССТ

Уларнинг атиги 14 фоизи ҳафтанинг барча кунларида камида бир соатдан фаол ҳаракат қилади.

Украинага яна 45 миллиард евро: Европа Комиссияси янги ёрдам пакетини таклиф қилди

Украинага яна 45 миллиард евро: Европа Комиссияси янги ёрдам пакетини таклиф қилди

Бу мамлакатнинг келгуси йилги 70 миллиард евролик молиявий эҳтиёжининг учдан икки қисмини қоплайди.

Путин ва Си Цзиньпин учрашуви якунланди: нималар муҳокама қилинди?

Путин ва Си Цзиньпин учрашуви якунланди: нималар муҳокама қилинди?

Бу йил бошидан буён уларнинг бешинчи учрашуви бўлди.

Патриот тизимлари ва ракета қурилмалари нишонда: Эрон Қувайтдаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди

Патриот тизимлари ва ракета қурилмалари нишонда: Эрон Қувайтдаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди

Аввалроқ Баҳрайндаги АҚШ радар станцияси ҳам нишонга олинган эди.

72 соатлик кузатув натижаси: Туркияда ўзбекистонлик фуқаро қуролли ҳужумда гумонланмоқда

72 соатлик кузатув натижаси: Туркияда ўзбекистонлик фуқаро қуролли ҳужумда гумонланмоқда

Ниқоб таққан икки киши ҳайдовчидан машинадан тушишни талаб қилган. У бўйсунмай, қочишга уринганида автомобилга қарата ўқ узилган.

АҚШ разведкаси Эрон таҳдиди ҳақида хабар берди, Теҳрон эса буни инкор қилди

АҚШ разведкаси Эрон таҳдиди ҳақида хабар берди, Теҳрон эса буни инкор қилди

Эрон АҚШ ОАВларидаги хабарлар кейинги тажовуз учун баҳона яратишга қаратилганини билдирган.