Ўзбекистон

Наманган иқтисодиётини 9,5 фоизга ўстириш имконияти бор: инвестициялар 7–8 млрд долларга етиши мумкин

Наманган вилоятида умумий қиймати 5,4 млрд долларлик янги инвестиция таклифлари шакллантирилди.

Наманган иқтисодиётини 9,5 фоизга ўстириш имконияти бор: инвестициялар 7–8 млрд долларга етиши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш ва аҳоли бандлигини ошириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди. 

 

Йиғилишда қайд этилишича, 2026 йил якунида Наманган вилоятига жалб этилган хорижий инвестициялар ҳажми 5,4 млрд долларга, экспорт эса 1,2 млрд долларга етиши кутилмоқда.

 

Келгуси йилда иқтисодий ўсишни 9,5 фоизга етказиш, хорижий инвестициялар ҳажмини 7–8 млрд долларга, экспортни эса 1,3 млрд долларга ошириш имконияти борлиги таъкидланди. Ушбу мақсадлар учун умумий қиймати 5,4 млрд долларлик янги инвестиция таклифлари шакллантирилган. Давлат раҳбари таклифларни аниқ лойиҳаларга айлантириш, инвесторлар учун зарур шароит яратиш ва ташаббуслар ижросини назоратга олиш бўйича топшириқлар берди.

 

Йиғилишда Наманган халқаро аэропортини кенгайтириш ва модернизация қилиш лойиҳаси ҳам тақдим этилди. Унга кўра, соатига 1,2 минг йўловчига хизмат кўрсатадиган янги терминал ҳамда йилига 21,2 минг тонна юкни қабул қилиш қувватига эга карго инфратузилмаси барпо этилмоқда. Саноат соҳасида Чуст туманида 260 млн долларлик тўқимачилик бўёқлари ишлаб чиқариш, 150 млн долларлик чиқиндилардан электр энергияси олиш ва 125 млн долларлик базальтдан иссиқлик сақловчи материаллар тайёрлаш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

 

Шунингдек, Поп туманида кумуш концентрати, Янги Наманганда эса фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш режалаштирилган. Янги Наманган шаҳарчасида замонавий IT-парк биносини қуриш ҳам кўзда тутилган. Унда ўнлаб технологик корхоналар фаолият юритиши режалаштирилмоқда.

 

Бундан ташқари, Янги Наманган шаҳарчасида 50 минг хонадонга мўлжалланган турар жойлар, ижтимоий ва хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

 

Йиғилишда вилоятдаги 183 минг гектар ер салоҳиятидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва агросаноат кооперациясини ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, Тўрақўрғон туманида 70 минг бош қўйга мўлжалланган замонавий кластер фаолияти, бир қатор туманларда паррандачилик мажмуаларини ривожлантириш ишлари кўриб чиқилди. Косонсой туманида эса 25 минг бош қорамолга мўлжалланган йирик чорвачилик комплексини барпо этиш режаси муҳокама қилинди.

 

Чуст туманидаги Олмос шаҳарчасида деҳқончилик мактабини ташкил этиш ташаббуси ҳам тақдим этилди. Унда агроакадемия, агроинновация маркази, агросаноат парки, агрологистика ва агротуризм йўналишларини бирлаштириш таклиф этилган.

 

Шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан юқори ҳосилли картошка уруғчилиги, экспортбоп полиз маҳсулотлари етиштириш ва наслчиликни ривожлантириш режалаштирилмоқда. Интенсив ва органик боғдорчиликни кенгайтириш, Поп тумани адирларини ўзлаштириш, қишлоқ хўжалигига илм-фан ютуқлари ва илғор хорижий тажрибани жорий этиш бўйича топшириқлар берилди.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга ҳарорат инверсияси сабаб бўлади

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга ҳарорат инверсияси сабаб бўлади

19 ноябрь куни эрталаб ҳаво сифати халқаро AQI индекси бўйича “ўртача” даражагача яхшиланади.

Ташқи савдо ҳажми 65,4 млрд долларга етди: юқори улушга эга ТОП-10 давлат маълум қилинди

Ташқи савдо ҳажми 65,4 млрд долларга етди: юқори улушга эга ТОП-10 давлат маълум қилинди

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 6,3 фоизга ошган.

Кредит қарзи сабаб тош майдалагич хатланди

Кредит қарзи сабаб тош майдалагич хатланди

Айни пайтда ускуна 2,524 млрд сўмга баҳоланган.

Жиззахда МЧЖга тегишли махсус техника хатланди

Жиззахда МЧЖга тегишли махсус техника хатланди

Маълум бўлишича, ташкилотнинг 6,6 млрд сўмлик қарзи бўлган.

Самарқандда 41 та жаримаси бор Equinox топилди

Самарқандда 41 та жаримаси бор Equinox топилди

Топилган автотранспорт воситаси белгиланган тартибда жарима майдонига жойлаштирилди.

Наманганда қарздорлик сабаб Дамас хатланди

Наманганда қарздорлик сабаб Дамас хатланди

Ҳозирда 115 миллион сўмлик қарздорлик бўйича ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Қорақалпоғистонда қарз сабаб кўп қаватли уй хатланди

Қорақалпоғистонда қарз сабаб кўп қаватли уй хатланди

Бино 20 млрд сўмга баҳоланиб электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.

“Давлат тили нима бўлади?”: Алишер Қодиров боғча ва бошланғич синфларда таълим тилини чеклашни таклиф қилди

“Давлат тили нима бўлади?”: Алишер Қодиров боғча ва бошланғич синфларда таълим тилини чеклашни таклиф қилди

Унинг фикрича, давлат тили ва миллий қадриятлар масаласи бошланғич таълимда алоҳида эътиборда бўлиши керак.