Польшага чиндан ҳам Россия ракеталари қулаганми?
Сўз Жозеф Байденга.

Жозеф Байден Польшага Россия ракетаси қулаши тўғрисидаги тахминлар ўзини оқламаслигини маълум қилди.
"Дастлабки маълумотларга кўра, бу инкор қилинди. Мен тўлиқ суриштирув якунлангунча бу ҳақда аниқ гапира олмайман, аммо ракетанинг Россия ҳудудидан отилгани эҳтимоли кам", — деб АҚШ президенти сўзларини келтирган The Guardian.
Маълумот ўрнида: Кеча Польшанинг Украина чегараси яқинига икки ракета қулаган. Айрим маълумотларга кўра, бу Россия ракеталари ҳисобланади.
Ўз навбатида, РФ мудофаа вазирлиги ва президенти матбуот котиби Дмитрий Песков буни рад этган.
Польша ва АҚШ мудофаа вазирлари телефон мулоқоти ўтказган. Пентагон Польшани мудофаасига тайёрлигини маълум қилган.







