Сиёсат

Ўзбекистонда яшил майдонлар 8 фоиздан 30 фоизга оширилади

Президент бу бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Ўзбекистонда яшил майдонлар 8 фоиздан 30 фоизга оширилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ижросини самарали ташкил этиш, ўрмон хўжалигида бошқарувни мақбуллаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

 

Дарахтзорлар ҳаво тозалигини таъминлайдиган, юртга кўрк бағишлайдиган бойликдир. Бундай ҳудудларни кўпайтириш мақсадида ўтган йили давлат раҳбари ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси эълон қилинган эди. Унинг доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш белгиланди. Ўзбекистондаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилди.

 

Ўтган қисқа вақтда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 535 гектар дарахтзор, 638 гектар “яшил жамоат парклари” ташкил этилди. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси тузилиб, зарур техникалар билан таъминланди.

 

Мамлакатдаги экологик вазият ва бажарилган ишлар таҳлили бу ҳаракатни янада кенгайтириш зарурлигини кўрсатмоқда. Хусусан, aтмосфера ҳавоси турли кимёвий моддалар ва оғир металлар билан ифлосланган. Кўчатлар экиш ва парваришлаш жараёнларида ҳокимликлар билан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг вазифалари аниқ тақсимланмаган.

 

Шу боис ушбу тадбирларга Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ягона масъул ташкилот этиб белгилаш таклиф этилмоқда. “Яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари”ни барпо этиш, дарахтларни парваришлаш ва уларни 3 йил давомида сақлаш “Яшил ҳудуд” корхонаси томонидан амалга оширилиши белгиланмоқда.

 

Шунингдек, дарахтлар экиладиган ер майдонларини аниқлаш ва лойиҳалаштириш, кўчатхоналарни кўпайтириш, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, ўрмон хўжаликлари учун махсус техникалар сотиб олиш чоралари назарда тутилмоқда.

 

Президент Шавкат Мирзиёев бу ишларнинг мамлакат экологияси ва халқимиз саломатлигидаги аҳамиятини таъкидлаб, чора-тадбирларни янада такомиллаштириш вазифасини қўйди.

 

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Ўзбекистонда яшил майдонлар 8 фоиздан 30 фоизга оширилади | Zamon.uz