Cаломатлик

Саратон ҳужайралари ўз-ўзини йўқ қилиши мумкин

Бу бўйича олимлар тадқиқот ўтказишди.

Саратон ҳужайралари ўз-ўзини йўқ қилиши мумкин

 

Россиялик олимлар беморлар организмида саратон ҳужайраларини йўқ қилишнинг янги усулини топди. Бу жараённи табиий ва синтезланган молекулалар комбинациясидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш таклиф қилинмоқда.

Маълумки, инсон танасидаги ҳужайралар одатда ўз зиммасидаги вазифаларни адо этгач, яъни ривожланиш циклини тугатгандан сўнг ўз-ўзини йўқ қилиш хусусиятига эга. Бу организмда улар сони меъёрда бўлишини таъминлайди. 

Аммо патологик ўзгаришлар туфайли саратон ҳужайраларида ушбу механизм ишламайди. Оқибатда улар назоратиз равишда бўлинишда давом этади.

Рус олимлари саратон ҳужайраларида айни шу хусусиятни “уйғотиш” устида иш олиб борди. Бунинг учун биспидин ҳосиласи билан полиаминлар комбинациясидан фойдаланиш лозим, деган хулосага келинди. 

Полиаминлар ҳужайралар ҳаётий фаолияти учун зарур бўлиб, уларнинг биспидинлар иштирокида бўлиниши ўз-ўзини йўқ қилишига олиб келади. Натижада фақат ўсимта ҳужайраларининг ўзигина нобуд бўлади ва соғлом ҳужайралар омон қолади.

Олимларнинг таъкидлашича, бу — ҳозирча фақат тадқиқот. Унинг амалий самараси клиник синовларда тўлиқ намоён бўлиши мумкин.

 

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Саратон ҳужайралари ўз-ўзини йўқ қилиши мумкин | Zamon.uz