Lifestyle

"Ўзгидромет" 21 ноябрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди

Айрим ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади.

"Ўзгидромет" 21 ноябрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди

 

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 метр секунд тезликда эсади, кечга томон 12-15 метр секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-6, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.  Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. 

 

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади. 

 

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. 

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Қор кўчиш хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метрсекунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.