Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Франция тараққиёт агентлиги бош директори билан учрашди

Учрашув якунида 1 млрд евродан ортиқ ҳамкорлик дастури имзоланган.

Шавкат Мирзиёев Франция тараққиёт агентлиги бош директори билан учрашди

 

Бугун, 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Францияга бошланган расмий ташриф доирасида Париж шаҳрида Франция тараққиёт агентлиги (ФАР) бош директори Реми Риуни қабул қилди.

 

Ўзбекистон ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, янги истиқболли лойиҳалар билан бойитиш масалалари кўриб чиқилди.

 

Кейинги пайтда ўзаро алоқаларда юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди. Қўшма лойиҳалар портфели 1 миллиард еврога етди. Агентлик иштирокида бугун инфратузилма, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича муҳим дастурлар амалга оширилмоқда.

 

ФАР раҳбари бугунги кунда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар дастурининг самарали натижаларини қайд этиб, ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва салоҳиятини юксак баҳолади.

 

Суҳбатда давлат-хусусий шериклик механизмларини, энг аввало, таълим, соғлиқни сақлаш ва инфратузилма соҳаларида жорий қилиш, энергетика ва транспортда “яшил” иқтисодиёт лойиҳаларини кенгайтириш, агросаноат мажмуини қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар ва ёшларни ўқитиш ва уларнинг тадбиркорлигини молиялаштириш лойиҳаларини илгари суриш каби устувор йўналишларда амалий шерикликни чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Лойиҳаларни аралаш тарзда, шу жумладан, Франция компанияларининг тўғридан-тўғри инвестициялари иштирокида молиялаштириш механизмларидан фаол фойдаланиш муҳим экани таъкидланди.

 

Томонлар эришилган барча келишувларни рўёбга чиқариш юзасидан “йўл харитаси”ни тайёрлашга келишиб олдилар.

 

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида қишлоқ хўжалиги, энергетика, “яшил” иқтисодиёт, шаҳарларни ривожлантириш, сув таъминоти, банк-молия ва транспорт соҳаларида аниқ лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутадиган умумий қиймати 1 миллиард евродан ортиқ бўлган 2025 йилгача стратегик ҳамкорлик дастурини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

 

custom img

Шавкат Мирзиёев Грузия қаҳрамонларини хотирлади

Ўзбекистон Президенти Қаҳрамонлар майдонига ташриф буюриб, ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди.

custom img

Тбилиси телеминораси Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди

Шавкат Мирзиёев ва Ираклий Кобахидзе Тбилиси телеминораси фонида суратга тушди.

custom img

Ўзбекистон ва Грузия Президентлари учрашув ўтказди

Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Михаил Кавелашвилини Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Грузияга келди

Бугун Грузия Президенти Михаил Кавелашвили билан музокаралар бўлиб ўтади.

custom img

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Грузияга жўнаб кетди

Ташриф доирасида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ўтказилади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Грузияга боради

Тбилисда Грузия Президенти ҳамда Бош вазири билан музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

custom img

Саида Мирзиёева Франция Президенти Эммануэл Макрон билан учрашди

Президент Администрацияси раҳбари Президент Администрацияси раҳбарига Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан табриклади

Телефон мулоқотида Ўзбекистон Президенти унга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, қардош Туркманистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"