Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Франция Президенти билан музокара ўтказди

Учрашувда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Шавкат Мирзиёев Франция Президенти билан музокара ўтказди

 

Бугун, 22 ноябрь куни Париждаги Елисей саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг музокаралари бўлиб ўтди.

 

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини атрофлича кўриб чиқдилар ва муносабатларни юксак даражадаги кенг қамровли шерикликка олиб чиқишга келишиб олдилар.

 

Етакчилар икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланаётган жорий йилда икки томонлама алоқалар жадал суръат билан ривожланиб бораётгани, кенг сиёсий мулоқот чуқурлашиб, халқаро ташкилотлар доирасида томонлар ўзаро кўмаклашаётгани, парламентлараро мулоқот кенгайганини мамнуният билан қайд этдилар.

 

Хавфсизлик соҳасида, юзага келаётган таҳдид ва хатарларга самарали қарши курашиш борасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдорлик билдирилди.

 

Савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, товар айирбошлаш ҳажмини, илғор технологияларни жалб қилган ҳолда қўшма лойиҳа ва дастурларни кўпайтириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

 

Ташриф арафасида ўтказилган Ўзбекистон-Франция ишбилармонлик тадбирларининг якунлари, уларнинг доирасида умумий қиймати 6 миллиард евродан ортиқ бўлган савдо-иқтисодий битим ва шартномалар имзоланган юксак баҳоланди.

 

Маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришнинг аҳамияти қайд этилди. Томонлар Самарқандда Франция альянсининг филиаллари очилишини қўллаб-қувватладилар ҳамда жорий йил 27-28 ноябрь кунлари Парижда иккинчи Ўзбекистон-Франция таълим форумининг ўтказилишини олқишладилар. Француз тили ўқитувчиларини тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.


Давлат раҳбарлари долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

 

Учрашув очиқ, самимий ва дўстона муҳитда ўтди. Якунда Шавкат Мирзиёев Эммануэль Макронни ўзи учун қулай вақтда ташриф билан Ўзбекистонга боришга таклиф этди.

 

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев Франция Президенти билан музокара ўтказди | Zamon.uz