Cаломатлик

Юқоричирчиқдаги карантин марказида тўқимачилик технопарки ташкил этилади

Майдон 70 гектардан иборат.

Юқоричирчиқдаги карантин марказида тўқимачилик технопарки ташкил этилади

 

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги карантин маркази асосида тўқимачиликка ихтисослашган технопарк ташкил этилади. Бу ҳақида Савдо-саноат палатаси томонидан ишлаб чиқилган янги қонун лойиҳасида айтиб ўтилган.

 

Унда қуйидагилар белгиланган:

 

Савдо-саноат палатаси муассислигида “SSP Texnopark” МЧЖ - тўқимачилик саноатига ихтисослашган индустриал технопарк ташкил этиш;

 

“SSP Texnopark” МЧЖнинг устав фондида Давлат активларини бошқариш агентлигининг улушини шакллантириш ҳисобига Тошкент вилояти Юкоричирчиқ тумани, “Қўрсой” ва “Нурли замин” МФЙлар ҳудудидаги 69,2 гектар майдондан иборат бўлган фуқароларни вақтинча сақлашга мослаштирилган карантин мажмуасини баланс қийматда бериш;

 

“SSP Texnopark” МЧЖ кейинчалик ушбу давлат улушини белгиланган тартибда бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари асосида берилади. Ушбу қонун "Инвестицияларни фаол жалб этишга шарт-шароитлар яратиш, янги рақобатбардош ишлаб чиқаришларни ва аниқ соҳаларга ихтисослашган технология паркларини ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг алоҳида ҳудудларда жамланишини таъминлаш, шу асосда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини ва фаровонлигини ошириш мақсадида қабул қилинмоқда", — дейилган қарор матнида.

 

Янги қонун лойиҳаси билан батафсил Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида танишиш мумкин. Унинг муҳокамаси 8 декабрга қадар давом этади.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Юқоричирчиқдаги карантин марказида тўқимачилик технопарки ташкил этилади | Zamon.uz