Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Россия Давлат Думаси Раиси билан учрашди

Мулоқотда қандай масалалар муҳокама қилингани маълум қилинди.

Шавкат Мирзиёев Россия Давлат Думаси Раиси билан учрашди

 

Бугун, 28 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси Раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди.

 

Учрашув аввалида Вячеслав Володин давлат раҳбарига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

 

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Кейинги йилларда парламентлараро мулоқотлар жадал суръат касб этгани, Ўзбекистон ва Россия ҳудудларида янги форматдаги – икки мамлакат парламентларининг палата ва қўмиталари раҳбарлари даражасида учрашувлар ўтказиш амалиёти жорий қилингани алоҳида қайд этилди.

 

Янги ташкил этилган Ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссия фаолияти икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда қонунчилик фаолиятини ташкил этиш соҳасида тажриба алмашишни кенгайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

 

Иқтисодий ҳамкорликнинг ижобий натижалари мамнуният билан қайд этилди. Жорий йилнинг бошидан буён икки томонлама товар айирбошлаш учдан бирга ошди.

 

Россия инвестицияларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистонда нефть-газ, энергетика, кон-металлургия, қишлоқ хўжалиги тармоқларида қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Икки мамлакат ҳудудлари ўртасида ишблармонлик алоқалари изчил кенгайиб бормоқда.

 

Маданий-гуманитар йўналишда, энг аввало, олий ва ўрта таълим ҳамда туризм соҳаларида самарали ҳамкорлик ривожлантирилмоқда.

 

Россия делегацияси аъзолари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, ёшлар тарбияси, соғлиқни сақлаш салоҳиятини ошириш, шаҳар ва қишлоқлар инфратузилмасини модернизация қилиш борасида рўй берган ўзгаришларни юксак баҳолади.

 

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев Россия Давлат Думаси Раиси билан учрашди | Zamon.uz