Жаҳон

Хитой қачон коронавирус чекловларини бекор қилади?

Йирик молия институти таҳлилчилари бу бўйича тахминларини эълон қилди.

Хитой қачон коронавирус чекловларини бекор қилади?

 

Хитой ҳукумати апрелгача аксарият коронавирус чекловларидан воз кечиши мумкин. Бу ҳақда Goldman Sachs Group таҳлилчилари тахмин қилди.

 

Пекинни бу қадамни амалга оширишга мамлакатда бошланган оммавий норозилик намойишлари мажбур қилиши мумкин. Goldman Sachs иқтисодчиси Хуэй Шань 2023 йилнинг иккинчи чорагида чекловлардан воз кечиш эҳтимолини 30 фоизга баҳолаган.

 

“Ҳукумат тез орада чекловларни кенгайтириш ва COVID билан касалланишнинг авж олиши каби мураккаб танлов ўртасида қолади”, – деган у.

 

Commerzbank AG таҳлилчилари ҳам намойишлар ХХР ҳукуматига босим бўлаётганини қайд этишган. Шу билан бирга Hang Seng Bank компаниясининг Хитой бўйича бош мутахассиси Дэн Ван чекловларнинг тез орада бекор қилиниши эҳтимоли пастлигини таъкидлаган. Унинг фикрича, бундай ҳолатда COVID-19 билан боғлиқ ўлим ҳолатлари кескин ошади.

 

Ноябрда Хитойда коронавирус билан касалланиш яна авж олди. Пандемияга қарши кураш доирасида маҳаллий даражада локдаунлар ва мажбурий ПЦР-тестлар топшириш жорий этилмоқда. Ўтган ҳафта қатор йирик шаҳарлар, жумладан, Шанхай, Гуанчжоу ва Урумчида чекловларга қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтди.

 

 

custom img

Европадаги жазирамадан сўнг Франция жанубида ўрмон ёнғинлари авж олди

Мамлакатда 8,7 минг гектар майдон ёниб кетган. Шундан 1,2 минг гектари чоршанба кунги ёнғинлар оқибатида зарарланган.

custom img

Қамчибек Ташиев 4 йилга қамалди

Қирғизистонда "75 мактуб" иши бўйича судланувчиларга ҳукм чиқарилди.

custom img

Россия Киевга юзлаб дрон ва 70 дан ортиқ ракета билан ҳужум қилди, камида 21 киши ҳалок бўлди

Кўплаб одамлар яраланди ва қарийб 130 та бино зарар кўрди. Зеленский ҳужумдан талафот кўрган ҳудудга борди.

custom img

Али Хоманаий билан видолашув маросимида 100 га яқин давлат вакиллари иштирок этади

Эрон ТИВ маълумотига кўра, дафн маросимлари 3–9 июль кунлари давом этади.

custom img

Покистондаги кучли ёмғирлар оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди

Муссон мавсуми оғир талафотларга сабаб бўлиб, сув тошқини хавфини кучайтирилган.

custom img

Венесуэладаги зилзилалардан саккиз кун ўтгач, вайроналар остида омон қолган одам топилди

Чили, АҚШ ва бошқа давлатлар қутқарувчилари вайроналар остида қолган эркакни қутқаришга уринмоқда.

custom img

Америка ёрдами энди Исроил учун зарур эмас — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат АҚШнинг молиявий ёрдамидан воз кечишини эълон қилди.

custom img

АҚШда 16 нафар болани битта хонада даҳшатли шароитда сақлаган тўрт киши ҳибсга олинди

18 ойликдан 18 ёшгача бўлган болаларнинг етти нафари шифохонага ётқизилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"