0

Тошкентнинг аҳоли гавжум ҳудудларида 170 та "мини-поликлиника" иш бошлайди

Шунингдек, пойтахтдаги 579 та МФЙда “Саломатлик мактаблари” ташкил этиилиши айтилмоқда.

Тошкентнинг аҳоли гавжум ҳудудларида 170 та "мини-поликлиника" иш бошлайди

 

“Тошкент тажрибаси” лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳрининг 12 та туманида 10 800 та кўп қаватли уй жойлашган маҳаллалар ҳудудида 170 та маҳалла тиббиёт пунктини барпо этиш ва 540 минг нафар аҳолига тиббий хизматни яқинлаштириш мақсад қилинган.

 

Мазкур лойиҳага Юнусобод тумани тажрибаси асос қилиб олинди, — дейди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Анвар Алимов. — Туманнинг Собиробод маҳалласида ўрнатилган тиббий контейнерда иш олиб бораётган маҳалла тиббиёт пункти фаолиятини кўриб чиқдик. Аҳоли бу ташаббусдан миннатдор. Бу «мини-поликлиникада» битта тиббий бригада фаолият олиб боряпти.

 

Барча зарур дори-дармонлар, керакли тиббий буюмлар, жумладан, ЭКГ ва кислород баллони каби ускуналар билан жиҳозланган, иккита койкали, соат 8:00дан 20:00 гача ишловчи “кундузги стационар” эга “кичик шифохона”да умумий амалиёт шифокори ва 2 нафар ҳамшира аҳолига мобил тиббий хизмат кўрсатади.

 

Бундай маҳалла тиббиёт пунктлари диспансер назоратида турган қариялар, ҳомиладор аёллар ва болаларни тиббий кўрикдан ўтказишда умумий амалиёт шифокорига катта енгиллик beradi.Hamshiralarga шифокоролди тиббий кўриклар учун қулайлик яратади. Аҳолини эса оддий кўриклар учун ҳам поликлиникага қатнаш оворагарчиликларидан халос қилади.

 

Лойиҳа доирасида йил охирига қадар 40 та контейнер жиҳозланиб пойтахтдаги 12 та кўп тармоқли поликлиника ва 70 та оилавий поликлиника ихтиёрига топширилади. Улар пойтахтнинг аҳоли гавжум бўлган кўп қаватли уйлари ёнига ўрнатилиши мўлжалланган. Келгуси олти ойда эса 170 та ана шундай маҳалла тиббиёт пункти пойтахт аҳолисига хизмат кўрсатади.

 

“Тошкент тажрибаси” лойиҳаси бу билан чекланмаган. Унинг доирасида:

 

  • пойтахтдаги 579 та маҳалла фуқаролар йиғини идораларида “Саломатлик мактаблари” ташкил этиш;
     

  • соғлом турмуш тарзига риоя қилган ва бу борада юқори натижаларга эришган фуқароларни рағбатлантириш;
     

  • телемедитсина ёрдамида ҳамширалар орқали беморларни мутахассислар билан боғлаш мақсадида “онлайн патронаж” хизматини жорий этиш ҳам кўзда тутилмоқда.

 

Пойтахтда пилот тарзида амалга ошириладиган лойиҳа олти ойдан сўнг, натижалари таҳлил қилинган ҳолда, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига татбиқ этилади.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"